«Камалак юлдузлари»
  • 12 Ноябрь 2015

«Камалак юлдузлари»

Бухорода “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, улар истеъдодини юзага чиқариш, навқирон авлоднинг она-Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадларни ўз олдига қўйган анъанавий тадбирнинг шаҳар ва туман босқичларида 4700 нафардан зиёд ўғил-қизлар иштирок этди. Улардан 404 нафари фестивалнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Истеъдодли ўғил-қизлар жами олти йўналиш бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказишди.
— Тасвирий санъатга жуда қизиқаман, — дейди ўиждувон туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шербек Суннатов. — Бугунги тадбирда юртимизнинг бетакрор манзаралари акс этган суратларим билан қатнашаяпман. Мақсадим — келажакда ўз асарларим билан Ватанимиз довруғини дунёга ёйишга ҳисса қўшиш.
Фестиваль қизғин баҳс-мунозара, ижодий мулоқот тарзида кечди. Якунда энг фаол қатнашчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт барчага хушкайфият улашди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn