Баркамол авлодни тарбиялаш — барчамизнинг бурчимиз
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 06 Октябрь 2015

Баркамол авлодни тарбиялаш — барчамизнинг бурчимиз

Замонавий дунёқараш ва чуқур билимга эга, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбияланган, ватанпарварлик ҳисси юксак авлодни вояга етказиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини жаҳон стандартлари асосида такомиллаштириш мустақил тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юртимиз келажагини бевосита белгилаб берувчи мазкур соҳа мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида қатор қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинган. Истиқлолга эришганимиздан сўнг ҳаётга татбиқ этилган дастлабки қонун ҳужжатларидан бири — 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун экани ҳам, аввало, ўсиб келаётган авлод камолотига қаратилган улкан эътибор ҳамда ғамхўрлик ифодасидир. 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, шу билан бирга, қамрови ва мақсадларига кўра дунёда ўхшаши йўқ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида кенг кўламли ўзгаришлар рўёбга чиқарилди. Бошқача айтганда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча тармоғи учун юқори малакали, рақобатдош кадрлар тайёрлашнинг, навқирон авлодни маънавий етук ҳамда соғлом қилиб вояга етказишнинг яхлит тизими шакллантирилди.
Бугунги кунда миллионлаб ўғил-қизларимизнинг энг замонавий ўқув-тарбия масканларида илғор педагогик технологиялар асосида таҳсил олаётгани, илм-фан сирларини пухта эгаллаш билан бирга, ўз қизиқиши ва лаёқатига кўра муайян касб-ҳунар эгаси бўлиб етишаётгани, ёшларимизнинг минтақада нуфузи ошиб бораётган олий ўқув юртларимизда халқаро андозалар даражасида билим ва кўникмалари мустаҳкамланаётгани, кўркам санъат ҳамда спорт масканларида иқтидор эгаларининг кашф этилаётгани ва юксак марралар сари рағбатлантирилаётгани — буларнинг барчаси таълим моделимизнинг нечоғли пухта ва самарадорлигидан далолат беради.
Фарзандларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етаётгани ҳамда жаҳон майдонида буюк аждодларнинг муносиб ворислари эканини яққол намоён этаётгани, шубҳасиз, чинакам фидойи инсонлар — ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли меҳнати маҳсули, десак, янглишмаймиз. Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригида, жумладан, шундай дейилади: “Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди”.
Албатта, ёш авлод камолоти йўлида қўлга киритилаётган бемисл ютуқлар асосида устоз ва мураббийлар ҳиссаси борлигини эътироф этган ҳолда, глобаллашув жадал ривожланиб бораётган, интеллектуал салоҳият ҳал қилувчи кучга айланган бугунги давр педагоглар зиммасига яна бир муҳим вазифани юклаётганини таъкидлаш жоиз. Сир эмаски, дунёда сиёсий ва ғоявий курашлар очиқ тус олган, ниҳоятда таҳликали, мураккаб вазият ҳукм суриб турган бир пайтда фарзандларимизнинг таълим-тарбиясида янада огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз талаб этилаётир. Давлатимиз раҳбари қайд этиб ўтганидек, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига, болаларимизнинг келажагига қарши қаратилган таҳдидлар — бу халқаро терроризм ва экстремизм бўладими, гиёҳвандлик ёки “оммавий маданият” кўринишлари бўладими — бундай бало-қазоларни остонамизга йўлатмаслик, ўғил-қизларимизни уларнинг ёвуз таъсиридан асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифамизга айланмоқда.
Мазкур долзарб масала ечими таълим-тарбия муассасалари ҳамда уларда хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг сергаклигига, жонбозлигига, куч-ғайратига боғлиқ. Қолаверса, “оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлигини янада кучайтириш, болаларимиз тарбиясида бўшлиқ пайдо бўлишининг олдини олиш, ҳар қандай жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш энг тўғри ва оқилона йўл эканини кўрсатиш лозим. Бинобарин, фарзандларимиз келажагимиз эгалари, уларнинг салоҳияти, таълим-тарбияси ва шижоати истиқболимизни белгилаб берувчи асосий омиллардандир.


Одинахон ЖАМОЛДИНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР