Сайёҳлик индустрияси ва кенг имкониятлар
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 06 Октябрь 2015

Сайёҳлик индустрияси ва кенг имкониятлар

Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида “Ипак йўлида туризм” йигирма биринчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси иш бошлади.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси ҳамда “Буюк Ипак йўли” реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) кўмагида ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирнинг очилишида мамлакатимиз ва хорижий давлатлар сайёҳлик фирма ҳамда компаниялари, меҳмонхоналар вакиллари, мутахассислар ва дипломатик корпус вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, юртимизда сайёҳлик соҳасини, жумладан, ички туризмни изчил ривожлантириш, мамлакатимизга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самараларини бераяпти. Масалан, жорий йилнинг биринчи ярмида республикамизга бир миллионга яқин хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Ўтган йилнинг шу давридаги билан қиёслаганда, бу борада 7 фоизлик ўсишга эришилган.
Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакат қаторида туради. Республикамизда турли даврлар ҳамда цивилизацияларга оид етти мингдан зиёд ёдгорликлар бор. Қолаверса, аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ҳамда битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган турли соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг қанчалар буюк маънавий бойликка эга эканлигимизнинг яққол ифодасидир. Жаҳонда бунчалик катта меросга эга бўлган халқ камдан-кам топилади.
Қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини эндиликда халқаро жамоатчилик тан олмоқда ҳамда эътироф этаяпти. Айтайлик, бир вақтлар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби шаҳарларимиз ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлмаган хорижликлар бугун бу ажойиб кентлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатидан жой олганини яхши билади. Уларнинг тарихини чуқурроқ ўрганишга, зиёрат қилишга ошиқади. Бинобарин, АҚШнинг халқаро доираларда тан олинган ва катта нуфузга эга бўлган интернет нашрларидан бири Самарқандни “Дунёнинг албатта бориб кўриш керак бўлган элликта шаҳри” рўйхатига киритгани ҳам бежиз эмас. Бундан ташқари, дунёга машҳур “Евроньюс” телеканалида шу йилнинг сентябридан эътиборан Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлар тасвирланган лавҳалар намойиш этилаяпти. Бу чет элликларда катта қизиқиш уйғотаётир.
Бугун Ўзбекистонда 1279 сайёҳлик ташкилоти, хусусан, 548 меҳмонхона, сайёҳлик базалари ва кемпинглар, 731 сайёҳлик компанияси фаолият юритмоқда. Дам олиш масканлари сони йил сайин кўпайиб, уларда хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб бораётгани, янги сайёҳлик йўналишлари таклиф этилаётгани туристлар оқимининг сезиларли даражада ошишига замин яратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори туризм ва туристик инфратузилмани равнақ топтиришда, унинг халқаро сайёҳлик бозорларида фаол иштирокини таъминлашда, умуман, соҳанинг жадал ривожида навбатдаги муҳим босқични бошлаб берди.
Мамлакатимиз 1993 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилотига аъзо бўлган. Самарқандда Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Буюк Ипак йўлидаги минтақавий маркази фаолият юритиб келмоқда. 2014 йилнинг 1 — 3 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси ўтказилгани ушбу нуфузли ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари нақадар мустаҳкам асосга эга эканлигидан далолат беради.
Анъанавий “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси қисқа вақтда халқаро майдонда танилиб, туризм маҳсулотларини намойиш этиш, ишбилармонлик алоқаларини изчил йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, сайёҳликдаги долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш, янги йўналишлар очиш борасида қулай имконият яратаяпти.
Бу гал ярмаркада Ўзбекистон, Хитой, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Испания, Франция, Швейцария, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия каби қирқдан ортиқ давлатдан 700 дан зиёд фирма ва компаниялар вакиллари қатнашмоқда.
“Ўзэкспомарказ” мажмуасининг мазкур ярмарка учун ажратилган павильонлари ҳудудига кириб боришингиз билан ҳовлидаги ажойиб манзаранинг ўзиёқ диққатингизни тортади. Миллий ижрочиларнинг куй-қўшиқлари садоси тадбирга байрамона руҳ бағишлаб турибди. Бир томонда миллий ўйинлар намойиш этилаяпти, бошқа жойда эса юртимиз боғларида етиштирилган ширин-шакар мевалар, қовуну тарвузлар, миллий таомлар таклиф қилинаётир. Ҳунармандларнинг ижод намуналари жойлаштирилган бўлимлар ҳам ташриф буюрувчилар, айниқса, хорижликларда катта қизиқиш уйғотаяпти.
— Кейинги йилларда Хоразм вилоятида сайёҳлик соҳаси, жумладан, ички туризмни изчил ривожлантириш, сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, — дейди “Ичан қалъа” музей қўриқхонаси директори Ботир Давлетов. — Бунда Президентимизнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Биласиз, Хоразм ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келмоқда. Вилоятда тарихий-маданий мерос объектларини қайта тиклаш, меҳмонхоналар, ресторанлар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилаётир.
Ярмарка доирасида ташкил этилган “Миллий таомлар фестивали”, “Шарқ бозори”, “Узумнинг қуёшли шингиллари” экспозицияларида иштирокчиларга ўзбек миллий таомлари ҳамда саховатли заминимизда етиштирилган сархил мева ва сабзавотлар билан танишиш, миллий пазандалигимиз ҳақида маълумотга эга бўлиш имконияти яратилган.
“Ипак йўлида туризм” йигирма биринчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида чет эл сайёҳлик компания ҳамда фирмалари, юртимизнинг етакчи сайёҳлик операторлари, меҳмонхоналари вакиллари ўз хизмат турлари, маълумотларини тақдим қилмоқда.
Тадбир доирасида “Маданий меросни асраш Ўзбекистон сайёҳлик соҳаси ривожининг муҳим омили” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг Ипак йўлида туризмни ривожлантиришдаги ўрни, маданий мерос объектларини асраш, ўрганиш, жаҳон миқёсида кенг тарғиб ва ташвиқ этиш, бу орқали туризмни янада равнақ топтириш, сайёҳлик соҳасида кадрлар тайёрлашнинг истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро кўргазма 7 октябргача давом этади.


Омонулла ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР