Академик Зокиржон Cалимов
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 06 Октябрь 2015

Академик Зокиржон Cалимов

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Кимё соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Зокиржон Салимов 75 ёшида вафот этди.

З. Салимов 1940 йили ишчи оиласида туғилди. 1962 йили Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, мазкур олий ўқув юртида аспирантурада таҳсил олди. 1967 йилда номзодлик, 1976 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1987 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.
Истеъдодли олим ўзининг қарийб 50 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент политехника институти катта ўқитувчиси, доценти, профессори, кафедра мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Кимё институти директори, Умумий ва ноорганик кимё институти раҳбари каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди ва юртимизда кимё-технология соҳасидаги долзарб илмий масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.
З. Салимовнинг кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўплаб мақола ва рисолалари илмий жамоатчиликка яхши маълум. Айниқса, унинг раҳбарлигида яратилган нефть-газ конденсати аралашмаларини сувсиз ҳайдаш технологияси ҳозирги кунда мамлакатимиз нефтни қайта ишлаш заводларида самарали қўлланаётганини таъкидлаш жоиз.
Жонкуяр ва талабчан раҳбар сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита бошчилигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.
Атоқли олим, камтарин инсон Зокиржон Салимовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.


И. КАРИМОВ, Н. ЙЎЛДОШЕВ, Н. ИСМОИЛОВ,
Ш. МИРЗИЁЕВ, Ш. СОЛИҲОВ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup