XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 05 Сентябрь 2015

Fурур ва ифтихоримиз тимсоли

Президентимиз Ислом Каримов Фармонига биноан, 1991 йил 5 сентябрда мамлакатимизнинг Бош майдонига Мустақиллик майдони номи берилган.

Истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик юмушлари натижасида шаҳару қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгараётир. Миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган муаззам майдонлар, сўлим боғлар, кенг ва равон йўллар, маҳобатли кўприклар, кўркам уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари мамлакатимиз чиройига чирой қўшмоқда. Айниқса, азим пойтахтимизнинг кундан-кун яшариб-яшнаб бораётгани, бу ердаги яратувчанлик ишларининг суръати ва кўлами кишини ҳайратга солади.
Мустақиллик майдони нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун Ўзбекистонимизнинг Бош майдонидир. Бу ерда қад ростлаган ҳар бир иншоот, ҳар бир монумент ўзига хос рамзий маънога эга.
Истиқлол йилларида ушбу маскан улкан ва бетакрор меъморий ансамблга айланди. Хусусан, Президентимиз Фармонига биноан, 24 йил муқаддам — 1991 йил 5 сентябрда мамлакатимиз Бош майдонига Мустақиллик майдони номи берилиб, кейинчалик бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари унинг нафақат манзараси, айни чоғда мазмун-моҳиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди.
Мустақиллик майдонига рамзий дарвоза — Эзгулик аркаси орқали кириб борилади. Унинг тепасида парвозга шайланиб турган турналар, халқимиз кўнглидек, орзуларидек оппоқ лайлаклар дилларда ажиб ҳислар уйғотади. Шунингдек, муаззам манзил кўркига кўрк қўшиб турган обидадаги зарҳал Ер шари рамзида алоҳида ажралиб турган Ўзбекистон харитасини кўрган юртдошларимиз шуурида чексиз ғурур-ифтихор туйғулари жўш уради. Ушбу тасвир Ватанимиз дунё ичра ягоналиги, унинг жаҳон айвонида ўз ўрни, обрўси борлиги ва шуҳрати тобора юксалиб бораётгани ифодасидир.
2005 йилнинг 28 декабрида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Мустақиллик монументи олдида фарзандини бағрига босиб, унга термилиб турган Бахтиёр она ҳайкали қад ростлади.
Маълумки, мустақиллик ҳамда эзгулик тушунчаларини бир-биридан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Она сиймоси биз учун ҳамиша меҳрибонлик, фидойилик, эзгуликнинг ёрқин тимсоли бўлиб келган. Юртбошимизнинг таклифига биноан, чуқур маъно-мазмуни билан барчамиз учун азиз шу икки муқаддас қадриятни ўзида мужассамлаштирган мажмуага “Мустақиллик ва эзгулик монументи” деб ном берилди. Жамоатчилигимиз, халқимиз буни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
— Ушбу майдон — барчамиз учун муқаддас қадамжо, — дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилбархон Холжигитова. — Биз, навқирон авлод вакиллари бу ерга тез-тез келишни одат қилганмиз. Мен ҳам бирор бир нуфузли беллашувга жўнаб кетиш олдидан, албатта, ана шу табаррук манзилни зиёрат этаман. Унинг файзу тароватидан завқ оламан. Жозибадор фавворалар, йўлкалардаги нақшинкор тошлар, тўрт фаслда ҳам яшилликка бурканган дарахт ва майсаларни томоша қилиб, кўнглим ором олади, ўзимга ишончим ортади, ғалабага бўлган иштиёқим янада кучаяди. Зеро, таэквондо бўйича тўққиз карра Ўзбекистон, икки карра Осиё, икки карра жаҳон чемпиони, қора белбоғ 1-дан соҳибаси, халқаро тоифадаги спорт устаси бўлишимда бу бетакрор гўшанинг аҳамияти катта.
Дарҳақиқат, юртимизнинг барча ҳудудидан ташриф буюрган ватандошларимиз ушбу улуғвор маскан бағрида яна бир бор истиқлол берган неъматлар ҳақида ўйлайдилар, тинч-осуда, фаровон ҳаётимизга шукрона келтирадилар, уларнинг келажакка бўлган ишончи янада мустаҳкамланади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган