Фарғона ёшларига президент совғаси топширилди
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 28 Апрель 2015

Фарғона ёшларига президент совғаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган  фестивалда фарғоналик ёшларга Президентимиз совғаси — иккита “ISUZU” автобуси топширилди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль доирасидаги тадбирларда сенаторлар, депутатлар, олим ва ижодкорлар, санъаткорлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Мустақиллик йилларида баркамол авлодни тарбиялашга давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратилмоқда. Президентимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт”, деган теран маъноли сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топган. Зеро, ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга эришишимиз, мамлакатимизнинг келажаги, аввало, ёшларимизга боғлиқ. Шу боис ҳам ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши учун барча шарт-шароитни яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
“Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган фестиваль барча шаҳар ва туманларда ёшларнинг катта шодиёнасига айланди. Фестиваль доирасида мактаблар, коллеж ва лицейларда, Меҳрибонлик уйларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, “Сиз севган қаҳрамонлар”, “Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти”, “Депутат ва ёшлар”, “Ҳоким ва ёшлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзуларида таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари билан учрашувлар, китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар, спорт мусобақалари ташкил этилди.
“Камолот” кутубхонаси”, “Президентимиз асарлари билимдони” лойиҳалари эса ёшларнинг ягона мақсад сари янада бирлашишида муҳим аҳамият касб этди.
— Мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ёшларга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик замирида буюк давлат барпо этишдек олижаноб мақсад мужассам, — дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов. — Мана бундай тадбирлар келажагимиз эгаларини Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни турли маънавий таҳдидлардан асрашда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида барпо этилаётган замонавий таълим муассасалари, муҳташам спорт ва мусиқа иншоотлари ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан вояга етишига хизмат қилмоқда.   
Дарҳақиқат, ташкил этилаётган фестиваль ва бошқа турли маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлодимизнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга муносабатини шакллантириш, миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурматини кучайтириш, дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашмоқда. Миллий менталитетимизга ёт бўлган турли таҳдидлар, айниқса, “оммавий маданият”дан ҳимоя қилиш ва иллатларнинг салбий оқибатларини кенг тушунтириш борасида олиб борилаётган тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.
— Фестивалда тенгдошларимиз билан фаол иштирок этдик, — дейди Фарғона давлат университети талабаси Гулчеҳра Жиянова. — Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти, одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари, ахборот хуружлари ва улардан ҳимояланишга оид долзарб мавзулардаги мулоқотлар ҳуқуқий билим ва дунёқарашимизни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди.
Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Фестиваль доирасида фарғоналик ёшларга Президентимиз совғаси — иккита “ISUZU” автобуси топширилди.
“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси”, “Энг яхши маънавият тарғиботчиси” ҳамда “Энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияларида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш. ўаниев сўзга чиқди.


М. СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири.
М. ҚОДИРОВ
олган сурат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР