Чинни буюмларга зарҳал безаклар
  • 22 Апрель 2015

Чинни буюмларга зарҳал безаклар

Боёвут туманидаги “Идеал аср” масъулияти чекланган жамиятида чинни буюмларга зарли безак бериш ўзлаштирилди. Натижада жамиятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидоргирлиги янада ортди. Таъкидлаш керакки, ҳозир корхонада кунига икки ярим минг донадан зиёд 7 турдаги ана шундай бежирим идишлар тайёрланаяпти. Эътиборлиси, бунинг учун зарур бўлган хом ашё маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмоқда.

— Маҳсулотларимиз сифатини янада яхшилаш ҳаракатидамиз, — дейди жамият раҳбари Бекзод Юлдошев. — Бунинг учун жорий йилда хориждан илғор технологияларни келтириб ўрнатамиз. Ушбу модернизациялаш тадбири ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини ҳам беради.
Бинобарин, шу кунларда мазкур жамият тадбиркорлари Гулистон шаҳрида суюлтирилган газ учун муқим ва тиркамали идишлар тайёрлайдиган корхона бунёд этиш ҳаракатида. Маҳаллийлаштириш дастурида белгиланган мазкур лойиҳани рўёбга чиқариш учун қарийб 1 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ.
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn