XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 21 Апрель 2015

Қалбларда қувонч ва шукроналик туйғуси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ҳамда 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонлари ижроси доирасида ташкил қилинган мазкур тадбирда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан таклиф қилинган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийлари қатнашди.

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант А. Аҳмедбоев ва бошқалар алоҳида таъкидлаганидек, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “9 май — Хотира ва қадрлаш куни”, деб эълон қилиниб, ҳар йили кенг нишонлаб келинаётир. Бу республикамизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимизнинг хотирасини ёд этиш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини эъзозлаш изчил йўлга қўйилганидан яққол далолатдир. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан бу борадаги тадбирлар қамрови янада кенгайди.
Анжуманда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари ва пул мукофотлари, шунингдек, вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.
— Мамлакатимизда кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш хайрли анъанага айланган, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуқаҳҳор ота Холматов. — Моддий ва маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хусусан, ҳар йили санаторийларда саломатлигимизни мустаҳкамлашимиз учун имтиёз ва имкониятлар яратилган. Бу эзгу ишларда нафақат давлат, айни чоғда жамоат ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқдалар. Юртбошимизнинг кейинги ойларда эълон қилинган бир қатор фармонлари мазкур йўналишдаги ишлар кўламини оширди. Бугун эсдалик медаллари ва пул мукофотларини олиб, кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Мана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг бошида турганлар доимо омон бўлсин!
Вазирлик қошидаги ашула ва рақс ансамбли вакилларининг чиқишлари кечага байрамона кайфият улашди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган