XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект «Соҳибқирон маънавияти» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди
  • 11 Апрель 2015

Таълим ислоҳоти ва АКТ

Пойтахтимизда таълим жараёни ва касбий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қуролли Кучлар академияси, Олий ҳарбий божхона институти ҳамда бошқа қатор таълим муассасалари масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар, курсантлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида божхона тизимини такомиллаштириш, божхона иши самарадорлигини янада ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш борасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарорлари ижроси натижасида соҳада ахборотларни йиғиш, назорат қилиш, таҳлил этиш ва қайта ишлашга мўлжалланган электрон ҳужжат айланиш дастурлари яратилди ҳамда амалиётга изчиллик билан жорий қилинмоқда.
Бундан ташқари, барча дастурлар учун ягона бошқарув тизими ишлаб чиқилиб, Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига бирлаштирилди. Эътиборлиси, амалиётга киритилган барча дастурий таъминотлар миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган.
Биргина “Электрон декларациялаш” ахборот тизими орқали тадбиркорлар томонидан декларациялар, товар ва транспорт воситаларига оид ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларни божхона органларига масофадан туриб электрон тақдим этиш, расмийлаштириш йўлга қўйилди. Интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда божхона юк декларацияларини тақдим қилиш имконияти вужудга келди. Биргина 2014 йилда экспорт-импорт операциялари юзасидан расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг 402 мингдан ортиғи ёки 98,7 фоизи электрон тарзда амалга оширилди.
Тизимда кенг қўлланилаётган илғор технологиялардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида малакали мутахассисларни тайёрлаш Олий ҳарбий божхона институти олдидаги энг долзарб вазифалардан биридир. Шу мақсадда таълим муассасасида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, “Электрон декларациялаш”, “бир дарча” тамойили ва бошқа ахборот тизимларини ўқитиш каби дастурлар ёшларимизга пухта ўргатилаяпти.
Тадбирда таълим жараёни ҳамда касбий фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича эришилган ютуқ ва натижалар, амалга оширилган тадқиқот ишлари юзасидан мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Дилмурод СОДИҚОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган