XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 19 Март 2015

Наврўз соғинчи

Халқимиз ҳаётидаги муҳим саналар, байрамлар орасида Наврўз ўзида қадимий анъана ва урф-одатларимиз, меҳр-оқибат ҳамда саховат каби юксак инсоний фазилатларни мужассам этгани билан ажралиб туради. Шу боис ушбу айёмнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта.

Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Наврўз соғинчи” шиори остидаги онлайн мулоқотда ҳам шу ҳақда сўз юритилди. 

Жорий йилнинг 25 февралида имзоланган “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда фольклоршунослар, тарихчилар, маданият соҳаси вакиллари ҳамда академик лицей ва  касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қатнашди.

Онлайн мулоқот асносида Наврўз умумхалқ байрамининг тарихи, истиқлол йилларида қайта тикланиши, унинг миллий қадрият сифатидаги аҳамияти алоҳида қайд этилди. Шу куни “Камолот” ЁИҲнинг интернет тармоғидаги www.kamolot.uz веб-сайтига онлайн мулоқот учун 500 дан зиёд саволлар келиб тушди. Уларга батафсил жавоб қайтарилди.

— Давра суҳбатида менга баҳорнинг энг тансиқ таомларидан бири — сумалак пишириш билан боғлиқ маълумотлар жуда ёқди, — дейди тадбир иштирокчиларидан бири, “Камолот” ЁИҲ фаоли Наргиза Зокирова. — Унинг тарихи бўйича кўплаб ривоятлар мавжуд экан. Аммо шуниси эътиборлики, сумалак қўни-қўшни, қариндош-уруғ, умуман, кўпчилик иштирокида тайёрланади. Бу ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган