XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 28 Февраль 2015

Инновацион хизматлар

банклар фаолияти ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон Банклари ассоциацияси, Марказий банк ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида банк тизимида электрон тўловлар ва интерактив хизматларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ҳамда идоралар, тижорат банклари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли тижорат банклари фаолияти тобора -такомиллашиб, кўрсатилаётган хизматлар сифати янада яхшиланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, юртимиздаги барча тижорат банкларининг веб-сайтлари муваффақиятли юритилиб, улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга ўз хизматлари ҳақида батафсил маълумот берилаяпти. “Интернет банкинг”, “Мобиль банкинг”, “СМС-банкинг” сингари инновацион банк -хизматлари жадал ривожлантирилмоқда.
Агар беш йил аввал масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 24,5 мингдан зиёдни ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг миқдори 534,8 мингтага етгани, бошқача айтганда, бу кўрсаткич 21,8 баробар ошгани ана шундан далолат беради.
Таҳлилларга кўра, электрон тўловлар тизими ҳам сезиларли даражада фаоллашаётир. Жумладан, 2014 йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклараро тўлов тизими орқали ўтказилган транзакциялар сони 60 миллионтага етди. Ваҳолонки, 2010 йилда 35,5 миллионта ана шундай амалиёт бажарилган эди.
Айни пайтда пластик карточкалар кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгургани ўзига хос “электрон ҳамён”дан фойдаланувчилар сафи тобора кенгайиб бораётганида яққол намоён бўлмоқда. Яъни ҳозирги кунда банкларимиз томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 13,4 миллионтани, терминаллар сони эса 158,8 мингтани ташкил этаяпти.
Давра суҳбатида банк тизимида кузатилаётган бу каби ўзгаришлар ҳақида сўз юритилиши баробарида, электрон тўловларни янада равнақ топтириш, янги интерактив хизматларни амалиётга кенг татбиқ қилиш сингари масалалар бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган