XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 30 Январь 2015

Бунёдкорлик ва тараққиёт шаҳри

Истиқлол йилларида амалга оширилган улкан янгиланишлар туфайли пойтахтимиз — Тошкент йирик мегаполисга айланди. Ер юзида шаҳарлар кўп. Кўрки ва таровати, латофати, файзи ҳамда жозибаси билан ном қозонган азим Тошкент, шубҳасиз, дунё узра машҳур ва бетакрор шаҳарлар қаторида туради. Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли у гўзал қиёфа касб этди. Муҳташам бинолар, равон ва кенг кўчалар, кўприклар, обод маҳаллалар, жозибали фавворалар, улкан савдо иншоотлари пойтахтимиз чиройига янада чирой қўшди.

Бинобарин, давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг берган баҳосига кўра, Ўзбекистон пойтахти — Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 шаҳар орасида 58-ўринни эгаллади ва жаҳон таснифида яшаш учун энг қулай бўлган йирик шаҳарлар қаторига киритилди.
Юртбошимизнинг узоқни кўзлаган бунёдкорлик сиёсати боис Мустақил Ўзбекистон пойтахти бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий ва маънавий салоҳияти, халқимизнинг меҳмондўстлиги ҳамда бағрикенглиги, яратувчанлик кучи ва меҳнатсеварлигининг ёрқин рамзи бўлиб қолди. Ҳар йили бош шаҳримизда қад ростлаётган янгидан-янги муҳташам бинолар мунаввар обидалар янглиғ кишида унутилмас таассурот қолдиради.
Эътироф этиш жоизки, кейинги йилларда Тошкент, том маънода, йирик мегаполисга айланди. Пойтахтимиздаги бунёдкорлик ишлари, аввало, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, келажак авлод манфаатлари кўзланиб, ҳудуд иқлими инобатга олинган ҳолда бўй кўрсатмоқда. Шу тариқа шаҳар қиёфаси аждодларимиздан қолган тарихий шаклини йўқотмасдан, замонавий қиёфа касб этиб бораяпти. Истиқлол йилларида қад ростлаган Мустақиллик майдони, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи, Симпозиумлар саройи ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани ўз ичига олган “Маърифат маркази”, Ҳазрати Имом мажмуаси, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи, Амир Темур хиёбони, “Бунёдкор” спорт мажмуаси ана шундай улкан ишлар ифодасидир.
Пойтахтда транспорт инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракати учун қулай шароит яратиш мақсадида кўчалар кенгайтирилиб, кўприк ва йўл ўтказгичлар, 6 ва 8 қаторли йўллар қурилди. Шунингдек, улар атрофи кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахтлар ўтқазилди. Умуман олганда, кейинги йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш, шу орқали атроф табиий муҳитнинг мусаффолиги, иқлим мўътадиллигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Таъкидлаш ўринлики, шаҳарда аҳоли учун ҳар томонлама қулай, замонавий тураржойлар барпо этишга ҳам аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда, жумладан, 2012 йилда пойтахтимизнинг марказий ҳудудларидан бири — Алишер Навоий шоҳкўчасида 320 хонадонга мўлжалланган саккизта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилган мазкур тураржой бинолари ижтимоий-маданий, савдо ва маиший объектларни ўз ичига олган бўлиб, бу хонадон эгалари учун қўшимча қулайликлар туғдиради.
Биргина 2014 йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида бир қатор янги институт ва факультетлар, ўқув-илмий марказлар очилганини ҳам қайд этиб ўтиш ўринли. Хусусан, Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети ва ҳудудлардаги тиббиёт олий ўқув юртлари негизида Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус шаҳарларида филиалларига эга бўлган янги ўқув муассасаси — Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди.
Тошкент давлат шарқшунослик институтида хитойшунослик факультети очилди, шунингдек, ушбу институт қошида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил қилинди. Жанубий кореялик шериклар билан ҳамкорликда пойтахтимизда Инха университети ўз фаолиятини бошлади. Мазкур олий ўқув юртида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Маълумки, 2007 йилда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти —  ISESCO томонидан Тошкент шаҳри ислом маданияти пойтахти, деб эътироф этилган эди. Зеро, бу юрт ва унинг пойтахти Президентимиз кўп бора таъкидлаганидек, Яратганнинг назари тушган муборак замин. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан азим Тошкентнинг кўҳна Минор мавзесида барпо этилган муҳташам масжид ҳар қандай кишининг диққат-эътиборини ўзига тортади. Зеро, мазкур маскан чин эътиқод ва инсонийлик самарасидир. Юртимизга Яратганнинг назари тушганига яна бир далил шуки, Қуръони каримнинг асл нусхаларидан бири — Мусҳафи Усмоний ҳам Тошкентда сақланади. Бундай муқаддас китобнинг пойтахтимизда эканлиги бизни эзгуликка ундайди, бунёдкорлик ишларимизда мадад бўлади.  
Шунинг учун ҳам ўз юрти, туғилиб ўсган гўшаси билан фахрланадиган киши борки, бундай бунёдкорликлардан қувонади, тараққиётга ҳисса қўшмоқни эзгу мақсад, деб билади. Бинобарин, пойтахтимиз Тошкентда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг авж олиши туфайли ҳар бир кўча ва маҳалла кўркамлашиб бораяпти. Бу эса, ўз ўрнида, кишиларга яхши кайфият бағишлаб, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.
— Дунёда ўз ўрни, нуфузига эга мамлакатда яшаяпмиз, —  дейди Республика “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Муҳаммаджон Зуфаров. — Юртимиз тинч, маҳаллаларимиз осуда, кўнглимиз хотиржам, оиламиз фаровон. Фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан камол топишлари учун барча шарт-шароит муҳайё қилинмоқда. Кўплаб корхоналар, хусусий фирмалар ишга туширилаётир. Хиёбонлар, дам олиш масканлари, шифохона, коллеж ва лицейлар қад ростлаяпти. Буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистонимизда инсон қадри ва унинг манфаатлари улуғланаётганлигидан далолатдир.
Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг барча гўшалари қатори пойтахтимизда ҳам бири-биридан кўркам боғлар, муҳташам иншоотлар, кенг ва равон йўллар, замонавий кўприклар бунёд этилди. Бундан атиги ўн йил аввал Тошкентни кўрган киши шу кунларда яна пойтахтга ташриф буюрса, беқиёс янгиланиш ва ўзгаришлардан ҳайратланиши табиий. Пойтахтнинг Эски шаҳар қисмидаги туб ўзгаришлар, Тасвирий санъат галереяси ҳамда  Ёшлар ижод саройи бинолари ўз ҳусну таровати билан бош шаҳримизга ташриф буюрадиган ҳар қандай меҳмонни лол қолдиради. Айниқса, азим Тошкентимизнинг қоқ марказида қурилган “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи минтақамизда қиёси йўқ ягона кошонадир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган бу бино асрлар давомида бунёдкор ҳалқимизнинг азму шижоатини, буюк орзуларини баралла кўрсатиб туради. Бу бино шунчалик бетакрорки, уни таърифлашга тил ожизлик қилади. Мустабид тузум даврида халқимизнинг бунёдкорона кучига ишонмаганлар эндиликда Ўзбекистоннинг салоҳиятига тан бермоқдалар. Шунинг учун ҳеч иккиланмай айтамизки, агар пойтахтимиз узук бўлса, Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаган “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи тимсолида бу узукка бебаҳо кўз қўйилди.
Илгари Тошкентнинг барча қисмида, хусусан, Эски шаҳарда уйлар, бозорлар пала-партиш қуриб ташланганди. Оқибатда тор, эгри-бугри кўчалар ҳосил бўлган. Бу транспорт ҳаракатини қийинлаштириб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишига, ёнилғи сарфи ошиб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келарди.
Давлатимиз раҳбари ғояси ва лойиҳаси асосида Эски шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, бу ерда янги йўллар, кўприклар, замонавий уйлар, коммуникациялар барпо этилади. Айни пайтда пойтахтимизда янги йўлларнинг қурилаётгани бу борадаги ишларнинг изчиллигини кўрсатади. Хусусан, истиқлолнинг 23 йиллиги арафасида қуриб битказилган Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасига қадар давом этган 5,1 километрлик йўл Форобий, Сағбон, Қорасарой, Себзор ва Лабзак каби катта кўчаларни ўзаро боғлайди.
Ушбу кўча билан параллел равишда барча коммуникация ва муҳандислик инфратузилмаси бунёд этилди. Шу боис бу ердан туну кун ўтган киши янги кўчанинг ҳар доим чароғонлигига гувоҳ бўлади ва бундан дили ёришади. Ҳозирги кунда йўл атрофида замонавий уй-жойлар, ижтимоий объектлар қурилиши бошланган. Президентимизнинг тавсиясига мувофиқ, кўп қаватли уйлар қурилишида шамол йўналиши, қуёш нурининг қандай тушишигача ҳисобга олинган. Лойиҳага кўра, тураржойлар уч ва беш қаватли бўлади. Чорраҳаларда фаввора ва гулзорлар, Калковуз ариғи бўйида сайилгоҳ барпо этилади.
—    Яқинда уйимизга ўн нафар ўқувчимиз келди, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Бахтиёр Каримов. — Улар: “Устоз, бизни музейларга, Мустақиллик майдонига олиб боринг, телевизорда кўрсатилаётган чиройли жойларни ўз кўзимиз билан кўрайлик”, дейишди. Сафаримизни эзгу орзу-умидларимиз тимсоли бўлмиш Бош майдонимиздан бошладик. Бу ерда одамларнинг қувончи, самимияти, кайфияти бизга ҳам таъсир қилди. Эзгулик аркасини, муҳташам Сенат биносини томоша қилдик, суратларга тушдик, Хотира майдонини зиёрат қилдик. Ўқувчилар бир олам таассурот олганликларини айтишди. Юртимиз гўзаллигини таърифлашди. Уларнинг беғубор сўзларига қулоқ тутиб, яна бир бор англадикки, фақат келажаги буюк давлатнинг фарзандлари ўз юрти ҳақида ана шундай ғурур билан сўзлайди. Бундай ғурур, фахру ифтихор истиқлол фарзандларини ҳар доим маррани баланд олиб яшашга ундайди.
— Тошкент Мустақил Ўзбекистоннинг пойтахти, бош шаҳри, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Эркин Комилов. —  Бугунги кунга келиб, бу қутлуғ шаҳарнинг яна бир сифати, яна бир ноёб фазилати намоён — шаҳримиз қанчалик қадимий бўлмасин, кундан- кун яшариб бораяпти. Бунинг учун Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Юксак эътибор туфайли барпо этилган янги кўчалар, майдонлар, гўзал иморатларнинг, спорт иншоотларининг, ўқув юртларининг саноғига етмайсан, киши. Биргина санъатимиз ва маданиятимизни кўз-кўз этувчи Ўзбек миллий академик драма театри биносининг ўзи мўъжиза эмасми?!
Дарҳақиқат, юртимизнинг барча гўшасида бўлганидек, Тошкентда қад ростлаган маҳобатли иншоотларни кўриб, беихтиёр улуғ Амир Темурнинг “Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг!” деган гапларини такрорлагинг келади.
Аслида, озод ва обод юртимизда бунёд этилган бинолар аҳамияти ҳақида кўп гапириш мумкин. Зотан, тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган юртдагина ўзгаришлар рўй беради, тараққиёт сари интилиш бўлаверади. Мазкур ўзгаришлар элнинг омонлиги, осмонимиз мусаффолигига ёрқин исботдир. Қолаверса, бундай изчил ислоҳотлар сизу бизнинг, биз билан бир тану бир жон бўлиб яшаётган турли элат ва миллат вакилларининг дилбандлари учун хизмат қилишини унутмаслик Ватан олдидаги қарзимиз ва бурчимиздир.


Мақсуд ЖОНИХОНОВ.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Қўшимча даромад манбаи Қисқа сатрларда »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган