Маҳсулот тури кўпайди
  • 09 Январь 2015

Маҳсулот тури кўпайди

Бўстонлиқ туманидаги кир ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган “Lotos gold” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаган кезларда хом ашёнинг катта қисми четдан келтириларди.

Ҳозирги кунда бу ерда маҳсулот таркибининг 60 фоизи маҳаллийлаштирилди.
Бунда махсус дастур асосида корхонага бир қатор имтиёзлар татбиқ этилиб, инновацион изланишларга кенг йўл очилгани туфайли эришилди. Натижада маҳсулот тури кўпайиб, сифати яхшиланди, янги иш ўринлари юзага келди. 130 кишилик корхона жамоаси қисқа фурсатда кимёвий тозалаш воситаларининг беш турини ўзлаштириб, буюртмачиларга 5 минг тонна маҳсулот етказиб беришга улгурди. Уларнинг бир қисми ташқи бозорга ҳам чиқарилаётгани диққатга сазовордир.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn