XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 01 Январь 2015

Қалбларда айём шукуҳи

Соғлом ва баркамол авлод мамлакатимиз эртаси, ёруғ келажагимизнинг таянчи ҳамда суянчидир. Шу боис ҳам истиқлолнинг илк кунлариданоқ ўғил-қизларимизни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш масаласига давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.

Мана шундай юксак ғамхўрлик оғушида улғаяётган фарзандларимиз қувончидан халқимизнинг дили шод, қалбида шукроналик ҳисси мужассам.
Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда нишонланаётган Янги йил айёми шодиёналарини кузатиб, бунга яна бир карра амин бўлиш мумкин. Хусусан, истиқлол йилларида эзгу анъанага айланган “Президент арчаси” тантаналари беғубор орзулар билан яшаётган кичкинтойларимизга олам-олам хурсандчилик бахш этди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg‘iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси ва бошқа бир қатор ташкилот ҳамда муассасалар ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирларга ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари таклиф этилди.
Чунончи, Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Президент арчаси” тантаналарида болажонлар учун турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар намойиш қилинди.
— Бугун жудаям маза қилдик, — дейди Нукус шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси Меҳрбек Темирханов. — Президент совғасини олдим. Тадбир давомида кўплаб дўстлар орттирдим. Тенгдошларим билан суратга тушдим. Буларнинг барчаси менда унутилмас таассурот қолдирди.
Гулистон шаҳрида ўтказилган “Президент арчаси” тадбирлари ҳам вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан таклиф қилинган болаларга завқу шавқ бағишлади. “Наврўз” кошонасида байрамона дастурхон безатилиб, иштирокчилар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Театрлаштирилган томоша кўнгилларга ўзгача кўтаринкилик улашди.
— Президентимизнинг Янги йил совғаси бизни беҳад қувонтирди, — дейди Оқолтин туманидаги 5-мактаб ўқувчиси Диёрбек Сангиров. — Бу мени янада қунт билан ўқиб-ўрганишга, юртимизга муносиб фарзанд бўлишга ундайди.
Урганч шаҳрида ҳам “Президент арчаси” тантаналари юксак савияда ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Хоразм вилоятидаги 20-сонли Меҳрибонлик уйи, “SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси вилоят филиали тарбияланувчилари, шаҳар ва туманлардан келган боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари иштирок этди. Файзли дастурхон атрофида жам бўлган 382 нафар болага Президент совғалари топширилди.
— Мазкур байрамона тадбир мамлакатимизда ҳар бир фарзанд меҳр ва эътибор оғушида вояга етаётганининг яна бир амалий тасдиғидир, — дейди Хивадаги 20-Меҳрибонлик уйи директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Пак. — Янги йил айёми фарзандларимизга бениҳоя шодлик, хурсандчилик олиб келди. Ишончимиз комилки, бундай қайноқ меҳр тафтини ҳис қилиб улғаяётган ўғил-қизлар келажакда ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камол топадилар. 
Жиззах вилоятида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан иборат 296 нафар ўғил-қиз Жиззах шаҳридаги “Висол” тантаналар уйида жам бўлди. Уларга байрам дастурхони атрофида Президент совғалари топширилди.
Тошкент вилоятида бўлиб ўтган тантанали тадбир ҳам кичкинтойлар ёдида узоқ вақт сақланиб қолса ажабмас. Айём иштирокчилари учун ўзидан турфа ранг ёғдулари таратувчи мафтункор арча безатилди, дастурхон ёзилди. Бири-биридан қизиқарли дастурлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштларга бой саҳна кўринишлари болажонларга манзур бўлди. Тадбир якунида кичкинтойларга турфа ширинликлар ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат Президент совғалари топширилди.
Бундай тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган