XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 31 Декабрь 2014

Қиш дастурхони файзи

Жорий йилда деҳқону соҳибкорларнинг ёз бўйи қилган фидокорона меҳнатлари туфайли дала ва боғларда мўл ҳосил етиштирилди. Унинг бир қисми истеъмол бозорига чиқарилган бўлса, бир қисми қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилди.

Яна бир қисми эса махсус омбор ва музлаткичларга жойланди. Жумладан, Наманганда 49,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш ва баҳор мавсуми учун сақлаб қўйилди.
Вилоятда захирага жамғариладиган маҳсулотларни сақлашга мўлжалланган иншоотлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Хусусан, ҳозирги кунда шаҳар ва туманларда 20,9 минг тонна сиғимга эга 45 та махсус омбор ҳамда 17,3 минг тонна сиғимли 19 та  музлаткич камераси ишлаб турибди. Уларнинг барчаси мева ва сабзавотларни узоқ вақт сақлаш имконини берадиган илғор технологик ускуналар билан жиҳозланган. Ана шундай иншоотлардан бири Наманган шаҳридаги “Замин агросавдоинвест” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, жорий йилда унинг қуввати икки баробар ортди. Бу ерда 1,6 миллиард сўмлик сармоя эвазига амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида 2000 тоннадан ортиқ маҳсулот сақлаш имконияти юзага келди.
— Музлаткичли омборга ҳозирги кунга қадар 1400 тоннага яқин сабзавотларни жойлаб қўйдик, — дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Акбарали  Йўлдошев. — Сабзи, пиёз, картошка, турп, шолғомдан иборат бу маҳсулотлар босқичма-босқич савдога чиқарилиб, бозор расталарини тўлдириш ҳамда шу орқали нархлар барқарорлигини таъминлашга йўналтирилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларини тўла-тўкис амалга оширишда уларни сотиб олиш учун олдиндан тўловларни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилда мазкур мақсад учун барча манбалар ҳисобидан 30,3 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган бўлиб, бу жараёнда иштирок этаётган барча субъектлар ўз вақтида молиялаштириб борилди. Пировардида декабрь ойининг бошига келиб, вилоят бўйича 12696 тонна картошка, 7817 тонна пиёз, 6402 тонна сабзи, 4173 тонна карам, 9785 тонна мева, 4630 тонна  полиз, 2229 тонна гуруч ва кўплаб миқдорда бошқа маҳсулотлар захирага жамланди.
Бугун ўлкамизда қишли-қировли кунлар давом этаётганига қарамай, мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани сингари  Наманган бозорларидаги тўкинликни кўриб кўз қувонади. Расталардаги сархил мева ва сабзавотларни танлаб-танлаб харид қиласиз. Буни кўриб, бутун қиш пайти, ҳатто, баҳорнинг илигузилди кунларида ҳам аҳоли дастурхонидан, болалар боғчалари, шифохоналар, бошқа ижтимоий муассасалар ошхоналаридан барака аримаслигига кишининг ишончи ортади. Сирасини айтганда, айни пайтда омборларга ғамланиб, қатъий технологик қоидалар асосида сақланаётган замин неъматлари эртанги фаровон турмушимизнинг муҳим кафолатидир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган