XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 30 Декабрь 2014

Байрам оқшоми ва ҳаво ҳарорати

Халқимиз Янги йилни паға-паға ёғаётган қор оғушида қарши олишни хуш кўради. Негаки, юртдошларимизнинг пок ниятларидек оппоқ қор ушбу байрамга ўзгача шукуҳ бахш этиб, барчага янада кўтаринки кайфият улашади.

Айниқса, у болажонлар қалбида олам-олам завқ-шавқ уйғотади. Мамлакатимизда 2015 йил остонасида нисбатан илиқ ҳарорат сақланиб тургани туфайли бугун кўпчиликни бир савол жавоби қизиқтирмоқда: хўш, байрам оқшомида қор ёғадими?
Биз бунга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази мутахассисларига мурожаат этдик.
— Кўпинча Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз қарши олади, — дейди мазкур марказнинг Об-ҳаво прогнозлари бўлими етакчи муҳандиси Равшан Амирқулов. — Фақат айрим йиллардагина табиат кутилган об-ҳавони совға қилган. Бундай ҳолат, масалан, охирги маротаба 2014 йилга ўтар чоғи кузатилган эди. Яъни ўша йилнинг сўнгги ҳафтасида бир неча марта ёғингарчилик бўлиб, хусусан, 27 декабрь куни ёққан қор теварак-атрофни оппоқ кўрпага буркаган.
Янги йил оқшоми об-ҳавоси ҳақида гап кетганда, энг илиқ ҳарорат  2009 йилдан 2010 йилга ўтадиган кечага тўғри келганини айтиш жоиз. Ўшанда 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат 18-19 даража илиқ бўлган.
Буни қарангки, бу гал ҳам республикамизда 31 декабрь — 1 январь кунлари ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, айрим жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 9-14 даражагача илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳам шу куни ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат кечаси 2-4 даража, кундузи 12-14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

С. РАҲМОНОВ
тайёрлади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган