XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 10 Декабрь 2014

Дунёдаги энг улуғ, энг савобли иш

мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олишдир

«Қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз яхши биламиз».

Ислом КАРИМОВ

Маънавий ҳаётнинг чироғи ота ва она, унинг теграсида айланиб, ўзини, она тилини, Ватанини англаб вояга етаётган фарзандлар асл гавҳар, эртанги кунимизнинг соҳиби давронлари.
Аслида Истиқлолга эришган кундан бошлаб эзгулик, яхшилик, меҳр-оқибат, аҳиллик, тотувликни умримизнинг мазмуни деб билдик. Зеро, ҳар йилимиз — хоҳ у “Оила” ёки “Аёллар” йили бўладими, “Соғлом авлод”, “Соғлом бола” йили деб аталадими — буларнинг барида Эзгуликнинг буюк мазмуни мужассам.
Бинобарин, бизнинг мақсадларимиз олижаноб. Амалга оширган тадбирларимиз турмушимизни маъмур ва фаровон қилиш, юртимизни обод этиш, обрў-эътиборини юксалтириш, энг муҳими, инсон манфаатларини улуғлаш, унинг қадр-қиммати ва ҳурматини жойига қўйиш.
Шу маънода, ҳар бир йилимиз инсон учун, унинг бахту саодати учун хизмат қилди, десак, асло муболаға эмас.
Президентимиз томонидан 2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинди.
Демак, эзгулик янада улуғвор даражага кўтарилади. Зотан, кексаларимиз хонадонларимиз кўрки, унинг обрўси, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадриятларимизу анъаналаримиз, бебаҳо меросимизнинг донишманд эгаларидир. Уларнинг ҳар бир сўзи ҳикмат, босиб ўтган йўли — сабоқ.
Шунинг билан бирга, мўътабар қарияларимизнинг Ватанимиз тараққиётида муносиб ҳиссаси бор. Ҳар бир шаҳару қишлоғимизда уларнинг меҳнати, фидойилиги, бебаҳо дуолари қудрати — маҳобатли мактабларда, замонавий иншоотларда, кўркам боғу роғларда, фарзандларимизнинг ширин кулгисида намоён бўлиб турибди.
“Кексалар ҳурматда, ёшлар иззатда”, дейди халқимиз. Бу сўзларнинг туб моҳиятига назар ташласангиз, миллатимиздаги бағрикенглик, саховат, абадиятга дахлдор ворисий меҳрни кўрасиз. Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида биргина якунига етаётган йилда кексаларга ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, қўллаб-қувватлаш, рағбат ҳамда кенг имкониятлар ниҳоятда улкан миқёс касб этди.
Хусусан, жорий йилнинг ўзида давлат бюджети ҳисобидан 11 триллион 618 миллиард сўмдан ортиқ пенсия, 105 миллиард сўмдан зиёд нафақалар берилди. Айни чоғда нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий тузилмалар томонидан уларга катта ғамхўрликлар кўрсатиб келинаяпти. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги ишларни яна бир поғона кўтаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжатга асосан, кексаларимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, хусусан, йилда бир марта ўзлари учун қулай вақтда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида давлат ҳисобидан даволанишлари кўзда тутилган.
— Инсон манфаатлари устувор бўлган мамлакат фуқароси эканлигимдан фахрланаман, — дейди Шайхонтоҳур туманидаги Шофайзи маҳалласида яшовчи Рихсивой Мелиев. — Негаки, пенсиямиз ҳар йили ошгани ошган, санаторийларда дам оламиз, соғлиғимиздан малакали шифокорлар хабардор. 2015 йилнинг Кексаларни эъзозлаш йили деб номланиши кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди. Жуда ҳам мамнунмиз. Дориламон кунларни кўраётганимга, тинч, осойишта ва ободлик ҳукм сураётган муаззам, келажаги ниҳоятда гўзал Ватанда яшаётганимга шукроналар айтаман.
Бу сўзлар юракдан, соф қалбдан оққан шукронадир. Айнан поклик — қарияларимизга хос хислат. Уларнинг яхши ниятлари, эртанги кунга бўлган катта умид билан яшаётганликлари бежиз эмас. Чунки эртанги кун янада ажойиб, янада аъло, янада бахту шодликларга лиммо-лим бўлажак.

Абдували ҚУТБИДДИНОВ,
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган