XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 28 Ноябрь 2014

Мунаввар тонг қадри

“Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир”.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасидан).

Ҳар бир тонгни хотиржам, хуш кайфиятда қарши оламиз. Файзли дастурхон атрофида ширин суҳбатлар қуриб, бир пиёла чойимизни эмин-эркин ичамиз. Кейин кимдир фарзандини боғчага, ўқишга кузатади, биров қадрдон иш жойи сари отланади. Йўл-йўлакай кўчаларимиздаги саранжом-саришталикни, ҳар тарафда қизғин давом этаётган улкан бунёдкорлик ишларини кўриб, дилимиз янада ёришади. Қош қорайгач, янги таассуротлар билан яна хонадонимиз сари ошиқамиз. Бир-биримиз билан омон-эсон, бағримизни очиб дийдорлашамиз. Энди айтинг, инсон учун бундан ортиқроқ қувонч, бахт борми дунёда?! Биз истиқлол сабабли, юртимизда ҳукм сураётган осойишталик туфайли ана шундай неъматлардан баҳрамандмиз.
Аслида дунёда турли таҳдидлар, можаро ва қарама-қаршиликлар авж олган ҳозирги мураккаб даврда тинчликни, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашнинг ўзи осон иш эмас. Мустақилликка эришган дастлабки кунларимизданоқ Президентимизнинг ушбу масалага алоҳида эътибор билан ёндашиб, узоқни кўзлаб олиб борган оқилона сиёсати, хусусан, Ватанимизни ишончли тарзда ҳимоя қилиш мақсадида профессионал миллий армияни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари боис бугун барчамиз осуда ҳаёт оғушида орзу-умидларимиз рўёбини кўрмоқдамиз.
Дарҳақиқат, ҳар бир давлатнинг мустақиллигини, чегаралари дахлсизлигини, аввало, унинг армияси ҳимоя қилади.
Шуни комил ишонч ва чексиз фахр билан айта оламизки, биз ана шундай салоҳиятли Қуролли Кучларга эгамиз. Ҳарбий имкониятимиз бугунги кун талабларига тўла жавоб беради — тезкор, ихчам, замонавий қурол-яроғ ҳамда зарур техникалар билан таъминланган. Энг муҳими, армиямиз сафларида хизмат қилаётган ўғлонлар жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук, билимли, интеллектуал салоҳияти юқори, айниқса, халқига ҳамда Президентига содиқлиги билан ажралиб туради.
Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда офицер ва сержант кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича самарали тизим яратилганини ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясининг ташкил этилиши бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. 1995 йил 2 сентябрдан фаолиятини бошлаган, Марказий Осиёда ягона ҳисобланган мазкур даргоҳ зиммасига олий қўмондонлик таркибидаги офицерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, мудофаа қурилиши соҳасидаги илмий-амалий тадқиқот ҳамда ишланмаларни мувофиқлаштириш, юртимизда ҳарбий таълимни ривожлантириш каби устувор вазифалар юклатилган. Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 4 августдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қароридан сўнг ушбу таълим муассасаси фаолияти янги босқичга кўтарилди.
Академияда ўқитишнинг энг замонавий шакллари ва услублари жорий этилган бўлиб, мазкур жараёнда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, моделлаштириш ва симуляция воситалари, машқ комплекслари ҳамда тизимларидан кенг фойдаланилади. Тингловчилар назарий жиҳатдан олган билим ва кўникмаларини дала шароитларида амалий жиҳатдан янада мустаҳкамлашади. Жисмоний тайёргарлик ва спорт машғулотларини ўтказиш учун ҳам бу ерда барча имконият яратилган. Қисқаси, Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясидан юксак интеллектуал салоҳиятли, мураккаб ва кескин шароитларда вазиятни тўғри баҳолаб, тезкор қарорлар қабул қила оладиган профессионал ҳарбий кадрлар етишиб чиқмоқда. Мен мана шундай даргоҳда фаолият юритаётганимдан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш ишига ҳисса қўшаётганимдан чексиз фахрланаман.
Тинчлик ва осойишталик қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Шундай экан, истиқлол берган неъматларнинг қадрига етиш, осмонимиз мусаффолигини, Ватанимиз шаъни, обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишларга камарбаста бўлиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу мамлакатимиз Конституциясида ҳам алоҳида белгилаб қўйилган. Биз, ҳарбийлар ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш йўлида бундан кейин ҳам фидойилик кўрсатиб, бор куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз.

Бобир НЕГМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар
академияси кафедра бошлиғининг ўринбосари,
«Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби, подполковник.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган