XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 12 Ноябрь 2014

«Янги нигоҳ» ва ёрқин таассуротлар

Хоразмда “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишдан иборат.
Тадбирда сўзга чиққан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқалар юртимизда юксак маънавиятли ёшларни вояга етказиш, шунингдек, жамият ҳаётида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови бунинг яққол далили эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Маросимда “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”, “Видеоролик сценарийси учун энг яхши ғоя”, “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича юқори ўринларни қўлга киритган ёшларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
— Халқимиз бой илмий-маънавий ҳамда номоддий меросга эга, — дейди “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик” номинацияси ғолиби, хоразмлик ёш ижодкор Дилноза Мавлонова. — Буларнинг барчаси биз, йигит-қизларнинг миллий анъаналар руҳида камол топишимизда муҳим омилдир. Шу боис уларни асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни  қўшишга ҳаракат қилаяпмиз.
Иштирокчилар вилоятдаги тарихий обидалар, амалга оширилаётган кўламли бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч темир йўл вокзали, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали, Урганч халқаро аэропорти, Шовот канали соҳилидаги хиёбон ва “Ёшлар кўли” каби янги барпо этилган объектлар билан танишдилар.
Танлов доирасида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” шиори остида миллий ўйинлар, либослар, мусиқа ва таомлар фестиваллари ташкил этилди.
Ёш ижодкорлар учрашувида Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов қатнашди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Муҳим вазифа масъулияти Қисқа сатрларда »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган