XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 05 Ноябрь 2014

Диққат, танлов! экожурналистика танлови давом этмоқда

Кенг жамоатчиликни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилишда экожурналистиканинг ўрни ва ролини кучайтириш, эколог-журналистларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида 2014 йилда анъанавий 13-республика экологик журналистика танлови ўтказилмоқда.

Танлов Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари экофоруми ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Республика танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар самарадорлигини ошириш, ҳудудий ОАВ журналистларининг иштирокини фаоллаштириш ва саъй-ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлаш мақсадида танлов ташкилотчилари томонидан қўшма қарор қабул қилиниб, 2014 йилда Республика экологик журналистика танловини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди ва танлов ташкилий қўмитаси тузилди.
Танловга 2013 йилнинг 1 декабридан 2014 йилнинг 30 ноябрига қадар  оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ва эфирга узатилган ижодий ишлар тақдим этилади.
Танлов “Телевидение”, “Радио”, “Босма ОАВ”, “Интернет нашрлари” номинациялари бўйича ўтказилади.
Танлов доирасида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан Глобал сув ҳамкорлиги ташкилотининг Марказий Осиё ва Кавказ тармоғи билан ҳамкорликда “Сув — бу ҳаёт” мавзусида махсус номинация эълон қилинди.
Ушбу номинацияга тақдим этиладиган материаллар қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
— ҳаёт манбаи бўлган сувдан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш;
— сувни тежаш технологияларини жорий этиш бўйича дастурларнинг амалга оширилиши;
— сувни тежовчи технологиялардан фойдаланаётган фермерларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;
— сув ресурсларини бошқаришга жамоатчиликни жалб этиш; 
— сувдан тежаб фойдаланиш соҳасидаги инновациялар;
— озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда сел ва ёмғир сувларидан унумли фойдаланиш;
— сув манбалари ифлосланишининг олдини олиш чора-тадбирлари.
Ушбу махсус номинация бўйича энг яхши ижодий ишлар Глобал сув ҳамкорлиги ташкилоти Марказий Осиё ва Кавказ тармоғининг мукофоти билан тақдирланади.
Бундан ташқари, 13-республика экожурналистика танлови ташкилий қўмитаси Халқаро тоғлар куни муносабати билан танлов доирасида «Тоғ аёллари» махсус номинациясини эълон қилади.
Ушбу номинацияга тоғли ҳудудларда истиқомат қиладиган аёллар ҳаёти, меҳнати, дам олиши, бола тарбияси билан шуғулланиши каби масалалар ҳақида ҳикоя қиладиган босма материаллар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, фильмлар қабул қилинади.
Халқаро тоғлар куни БМТ Бош Ассамблеясининг 57-қарорига асосан 11 декабрда нишонланади. 2014 йилда мазкур сана “Тоғдаги фермер оилалар: дунёни озиқ-овқат билан таъминлаш ва сайёрани сақлаш” шиори остида ўтказилади ҳамда Халқаро оилавий фермер хўжаликлари йилига бағишланади.
Ушбу номинациядаги энг яхши ижодий ишлар махсус мукофотлар билан тақдирланади.
Танловга келиб тушган ижодий ишлар жамоат ташкилотларининг етакчи мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жамият”, “Экоҳаёт” газеталари, www.parliament.gov.uz, www.fundngo.uz, www.eco.uz, www.uznature.uz, www.ngo.uz, www.ecoforum.uz веб-сайтлари экожурналистика танловининг ахборот кўмакчиларидир.

Телефон: (+99871) 230-41-53;
e-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган