XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 04 Ноябрь 2014

«Аниқ манзилли дастурлар экологик барқарорлик, аҳоли фаровонлигига қаратилгандир»

Хабарингиз бор, Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуида халқаро конференция юқори савияда ўтказилди. Нуфузли тузилмалар ва халқаро ташкилотлар, молия муассасалари раҳбарлари ҳамда вакиллари, ўттизга яқин мамлакатдан келган олимлар, мутахассислар, экспертлар, экологлар, ишбилармонлар қатнашган мазкур анжуманда билдирилган фикрлар жамоатчилик эътиборида турибди.

Қуйида конференция иштирокчиларидан айримлари билдирган фикрлар билан танишасиз.

Нина ЧХОБАДЗЕ,
Глобал сув ҳамкорлигининг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори:
— Анжуманда Орол денгизи бир авлод умри давомида ҳалокатли ҳолатга тушиб қолгани қайд этилди. Ушбу муаммо оқибатларини юмшатиш нафақат минтақа ҳаёти, табиати, келажаги, балки бутун дунё ҳамжамияти учун ҳам долзарбдир. Ўзаро ҳамкорликда ҳар қандай масалага ечим топиш мумкин. Сув масалалари бўйича Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларимиз изчил ривожланиб бораётганини шу ўринда алоҳида таъкидлашни истардим.
Айни пайтда минтақадаги сув хўжалиги органлари саъй-ҳаракатлари обиҳаёт ресурсларини интеграциявий бошқариш принципларини амалга оширишга йўналтирилган. Бу эса ҳудуддаги барча давлатнинг сув хавфсизлигини таъминлашга муносиб шароитлар яратади ва уларни такомиллаштиради.
Ўзбекистон раҳбарияти мазкур масаланинг ҳамма жиҳатлари бўйича оқилона сиёсат юритаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мамлакатингиз сув ресурсларини интеграциявий бошқариш (СРИБ) механизмини жорий этиш бўйича минтақада етакчи ҳисобланади. Мазкур тизим билан республикадаги бир миллион гектардан зиёд майдон қамраб олингани диққатга сазовор. Шу йилнинг август ойида Глобал сув ҳамкорлигининг Стокгольмдаги қароргоҳи томонидан СРИБни жорий этиш бўйича Марказий Осиё давлатлари тажрибасига оид брошюра чоп этилди. Унда Ўзбекистондаги Жанубий Фарғона канали ҳудудида ушбу принципни татбиқ қилиш, шу асосда йилига 200 миллион куб метр сув тежаб қолинаётгани ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. Пировардида фермерларда сув самарадорлиги 15 — 20 фоиз ошган. Мазкур анжуман ушбу соҳадаги изланишларни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман.

Кенжи НАГАТА,
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги махсус маслаҳатчиси:
— Нуфузли халқаро конференция юқори савия ва ташкилотчилик руҳида ўтди. Унинг кун тартиби мазмунли тузилгани иштирокчиларга маъқул бўлди. Оролбўйи ҳудудидаги замонавий тиббиёт муассасалари, иҳотазорлар учун кўчат етиштириб берадиган боғларни бориб кўрдик ва амалга оширилаётган лойиҳалар самараларидан тўлиқ хабардор бўлдик. Зотан, аниқ манзилли дастурлар экологик барқарорлик ҳамда аҳоли фаровонлигига қаратилгандир.
Хива шаҳрининг кўҳна ва бетакрор манзараларини томоша қилиб, чексиз таассуротлар олганимиз ҳақида қанча гапирсам, шунча оз.
Анжуманнинг асосий иш кунида давлатингиз раҳбари томонидан йўлланган табрик сўзини диққат-эътибор билан тингладик. Ўз навбатида, секция мажлисларида масаланинг барча жиҳати чуқур таҳлилдан ўтказилди. Буларнинг ҳаммаси конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш, якуний қабул қилинган ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига асос бўлди. Ўйлайманки, уларни амалиётга жорий этиш Орол инқирози асоратларини камайтиришга хизмат қилади.

Саиджон МАХСУМОВ,
Ойбек РАҲИМОВ
ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган