XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 01 Ноябрь 2014

Ақраб келди совуқларни чақириб...

Кейинги кунларда об-ҳаводаги ўзгаришлардан англаган бўлсангиз керак, қуёш мезон буржидан ақраб томон оғди. Яъни ҳижрий-шамсий йил тақвимига кўра, саккизинчи ой — ақраб бошланди.

“Ақраб” арабча сўз бўлиб, “чаён” деган маънони билдиради. Чаённинг одати — ниш урмоқ, дейдилар. Зеро, бу ой, одатда, ўзининг совуқ об-ҳавоси билан ажралиб туради. Шунинг учун унинг иссиқ келишидан кўп ҳам умидвор бўлмаслик керак. “Мезон ўтди, ёмғиридан нам қолди, ақраб кирди, илиқ кунлар кам қолди”, деган мақолда айнан шунга ишора қилинган.
Бироқ табиат ошуфталари йилнинг энг гўзал ва ёқимли палласи айнан ақрабга тўғри келишини эътироф этишади. Чиндан ҳам, бу пайтга келиб, теварак-атроф янада гўзаллашиб кетади. Офтобнинг танага хуш ёқувчи  тафти кишига ҳузур бағишласа, куз ёмғирлари қалбингизга ўзгача завқ-шавқ улашади. Айниқса, дов-дарахтларнинг барглари турфа тусда товланиб, майингина эсаётган шабада таъсирида дув-дув тўкилиши ва пойингизга хазонрезгидан олтин гилам тўшашига нима етсин!
Бироқ ақраб манзаралари қанчалик ёқимли бўлмасин, унинг ўзгарувчан ҳавоси кузнинг поёнига етаётганидан, қишга ҳозирлик кўриш зарурати келганидан огоҳ этаверади. Халқ мақолида бежиз “Ақраб келар ақириб, совуқларни чақириб”, дейилмаган-да.
Кўп йиллик кузатишларга қараганда, баъзи йилларда ақраб ўзининг илиқ ҳавоси билан барчани сийласа, айрим пайтларда авзойи бузилиб, деҳқону боғбонларни шошириб қўяди. Ахир ҳали дала ва боғларда етиштирилган неъматлар тўлиқ йиғиштириб олинганича йўқ.
Айтишларича, “Ақрабнинг раҳми келса — куз, қаҳри келса — қиш” бўлармиш. Бунинг маъноси шуки, унинг қуёшли кунлари — ғанимат. Ҳарорат зумда ўзгариб, ёғингарчиликлар бўлиши, ёмғир ёғиб, қорга айланиши, қиш-қировли кунларга уланиб кетиши ҳеч гап эмас.
Буни чуқур англаган деҳқон ва соҳибкорларимиз ақрабнинг инжиқликларига доимо чап беришади. Гап шундаки, бу ой кириши билан кузги картошка, мева-сабзавот, полиз ва бошқа маҳсулотлар йиғиштириб олинади. Кузнинг илк кунларида ерга қадалган буғдой уруғини майсалатиш, ток, анжир ва анорни кўмиш пайидан бўлишади, бошқа дарахтларга эса шакл берилади. Шу тариқа дала юмушлари саранжомланади.
Боғбонларнинг ушбу ойда бажарадиган муҳим тадбирларидан яна бири, бу — кузги кўчат ўтқазиш. Нега деганда, ҳозир дов-дарахтлар танасидаги обиҳаёт ҳаракати секинлашиб, улар қишки уйқуга кетиш арафасида турибди. Бу эса ниҳолларнинг тезда тутиб кетишида асқатади.
Шундан келиб чиқиб, юртимиз деҳқонлари айни паллада ерларни шудгорлаш юмушларини жадаллаштиришган. Улар бу муҳим агротадбирни ой охирига қадар якунлаб, заминга яхоб суви беришади. Ана шунда тупроқ таркиби янада яхшиланиб, зарарли ҳашаротлар йўқолади.
Ақраб барча учун сарҳисоб қилиш, остона қоқиб турган қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ойидир. Шу боис у кириши билан ҳамманинг ёдига беихтиёр мана бу халқ мақоли тушади: “Инсон борки, омборига қарасин, топганлари қишга ярасин”.


С. ИБОДУЛЛАЕВ тайёрлади.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган