XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 24 Июль 2014

Меҳр-оқибат, тотувлик ва тарбия маскани

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Эътироф этилганидек, маҳалла азалдан тарбия ўчоғи, миллий урф-одат ва анъаналар шаклланган ҳамда асрлар мобайнида такомиллашган ўзига хос шарқона бошқарув идораси сифатида ўзини намоён этиб келган. Айниқса, истиқлол йилларида унинг нуфузи ҳар қачонгидан юксалиб, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнидаги иштироки тобора кенгаймоқда. Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари — боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, жисмоний имконияти чекланган ва ёлғиз қарияларга чинакам меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни кенг ривожлантиришга кўмаклашиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти, айниқса, беқиёс. Бунда Президентимиз раҳнамолигида кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида маҳалланинг жамият ҳаётидаги мавқеи ва нуфузини юксалтиришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Маълумки, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари уларнинг ишини самарали ташкил этишда дастуриламал бўлаётир. Айни пайтда уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга услубий ва амалий кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан муайян ишлар рўёбга чиқарилди.
Фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида фонд бўлимлари томонидан 421 фуқаролар йиғини компьютер жамламалари, 488 таси мебель жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, 67 та  фуқаролар йиғинининг биноси реконструкция қилинди, ўнга яқин йиғинлар биноси эса янгидан қурилди.
Тадбирда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу мақсадда миллий қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшларга кенг тушунтиришга йўналтирилган тарғибот ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Аҳоли ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мунтазамлиги ҳам таъминланаяпти.
Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳам доимий эътибордаги масала бўлиб келмоқда. Шу мақсадда маҳаллаларда 34 мингдан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишга туширилиб, 42 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди. Натижада 24 минг нафардан ортиқ аёллар ва 16 минг нафардан зиёд ўғил-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Йиғилишда ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Хусусан, Меҳрибонлик, Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида истиқомат қилаётган нуронийлар, ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ногиронларга “Маҳалла муруввати” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ёш оилаларнинг никоҳ, кам таъминланган оилалар фарзандларининг эса суннат тўйларини ўтказишга кўмак берилди. Айни чоғда кам таъминланган оилалар фарзандлари оромгоҳларда бепул дам олишди. Фуқаролар йиғинлари тавсияси билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари, ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийларининг юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ва  истироҳат боғларига саёҳатлари уюштирилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсири, миллий ҳаёт тарзимизга зид бўлган ғоялардан ишончли тарзда ҳимоя қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришга устувор аҳамият қаратилаяпти. Бу борада “Маҳалламиз паҳлавонлари”, “Футболимиз келажаги” ва бошқа турли спорт мусобақалари айни муддао бўлмоқда.
Якунда “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда фонд иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.


Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган