XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 09 Июль 2014

Чуқур билим ва илғор тажриба

маҳалла маслаҳатчилари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг мазмун-моҳиятини ташкил этди

Юртимизда маҳалла институтини янада такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилаётгани бугун юксак самара бермоқда. Маҳалла нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар томонидан ҳам эътироф этилганидек, фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида ўзини ҳар томонлама намоён қилмоқда.
Айниқса, унинг хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш, ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Маълумки, фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими бундан 10 йил олдин — давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида жорий этилган эди. Айни пайтда ушбу лавозимларда катта ҳаёт тажрибасига эга, аҳоли, энг аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, миллий-диний анъана ва урф-одатларни ривожлантириш борасида ижобий таъсир кўрсата оладиган 8500 дан ортиқ фаол, фидойи хотин-қизлар самарали меҳнат қилмоқда.
Жумладан, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар томонидан ўтган йилда республикамиз бўйича
6 миллионга яқин оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолати ўрганилган. Шунингдек, “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти бўйича юз мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Фуқароларнинг маърифий-маданий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган 500 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилган.
Фуқаролар йиғинларида йўлга қўйилган “Ота-оналар университетлари” томонидан ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, физиологик билимини ошириш бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 26 мингга яқин тадбирларнинг ўтказилишига кўмаклашилган, “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида 30 мингдан ортиқ тадбирлар уюштирилган. Шуларга мос равишда “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича 24 мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Табиийки, маслаҳатчиларнинг бу борада тўплаган иш тажрибасини ўрганиш, кенг оммалаштириш ва улар фаолиятини такомиллаштиришда ҳар йили ташкил қилиб келинаётган “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида танловнинг туман, шаҳар босқичлари, май-июнь ойларида эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари ўтказилди. Яқинда мазкур танловнинг республика босқичи Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ички ишлар ва Халқ таълими вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкорлигидаги мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги маҳаллалар фаоллари қатнашди.
Кўрик-танловнинг республика босқичида ҳудудларда ғолиб бўлган 14 нафар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ўзаро баҳс олиб борди. Уларнинг маҳаллаларда амалга ошираётган ишлари, соҳага оид қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимлари ҳакамлар ҳайъати томонидан қонунийлик, ошкоралик, адолат ва тенглик тамойиллари асосида баҳоланди.
— Президентимиз Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмалар катта ўрин ҳамда таъсирга эга, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Навоий вилояти бўлими раиси Нормурод Исоқов. — Айни чоғда маҳалла раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, посбонларнинг жамият ҳаётида тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ҳамда ҳамжиҳатлик, ҳушёрлик ва огоҳлик муҳитини мустаҳкамлашдаги масъулиятини янада ошириш айни муддаодир. Ёшларимизни, айниқса, қиз болаларни тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш, эрта никоҳ ва оилавий низоларнинг олдини олиш, урф-одат ҳамда маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш каби вазифаларни ҳал қилишда кўпни кўрган, тажрибали маҳалла фаолларининг ёрдами асқатади. Шу маънода, бу кўрикнинг ўрни ва аҳамияти катта. Унинг республика босқичи ҳудудларда ўтказилаётгани эса жойларда маслаҳатчилар фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.
— Бу йил танловда иштирок этган маслаҳатчилар сони ҳар йилдагидан кўпроқ бўлди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари Гавҳар Алимова. — Мисол учун, ўтган йилда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 7,8 мингдан ортиқ маслаҳатчи қатнашган бўлса, бу йил иштирокчилар сони 8,5 мингдан ошди. Шундан ҳам билиш мумкинки, ушбу танлов маслаҳатчилар учун илғор тажрибаларни оммалаштиришда қўл келаяпти.
Танловнинг биринчи шартига кўра, маслаҳатчиларнинг иш фаолияти ва бу борада эришган ютуқлари ўзига хос тарзда тақдим этилди. Тақдимотларда маслаҳатчиларнинг жойларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш, ёшлар, жумладан, қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига кўмаклашиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш каби йўналишларда олиб бораётган ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Кейинги шартда иштирокчиларнинг соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва жамоатчилик назоратини таъминлаш ҳамда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги билимлари, шунингдек, фаолиятида учраётган масалаларни ҳал этиш борасидаги тажрибалари ҳакамлар ҳайъатининг диққат-эътиборда бўлди.
Маслаҳатчиларнинг фаоллиги, билим ва малакаси синовдан ўтказилган танловда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Дўрман“ маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Саломат Комилова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди. Кейинги ўринлар эса Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги Ойбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Ҳуринисо Аҳмедова ва Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Ертепа” қишлоқ фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Латофат Чориевага насиб этди.
— Ушбу тадбир давомида қилган меҳнатларимиз, эришган ютуқларимиз юзага чиқди, — дейди кўрик-танлов ғолибаси С. Комилова. — Хусусан, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга ошираётган ишларимиз ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Бундан жуда мамнунмиз. Яна бир гап. Биз бу ерда нафақат билимларимизни намойиш этдик, айни чоғда фаол маслаҳатчиларнинг илғор иш тажрибалари билан ҳам танишдик. Бу эса фаолиятимизни бугунги кун талаби даражасида ташкил этишимизда айни муддаодир. Ўйлайманки, ушбу танлов ҳар бир иштирокчи учун оилаларни ўрганиш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий урф-одатлар ва қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича илғор иш услубларини ўрганиш ҳамда уларни кенг оммалаштириш мактаби бўлиб хизмат қилди. Бундай кўрик-танловлар маслаҳатчилар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, қўшимча куч ва ғайрат бағишлайди, албатта.
Тадбир доирасида иштирокчилар Навоий вилоятидаги энг намунали маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда жамоатчилик комиссиялари фаолияти  ва вилоятнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлишди.
Якунда ғолибларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва совғалари топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова ҳамда Навоий вилояти ҳокими Э. Турдимов иштирок этди ва сўзга чиқди.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Муаллиф олган сурат.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган