Ҳамкорлик ягона мақсадга хизмат қилади
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 27 Июнь 2014

Ҳамкорлик ягона мақсадга хизмат қилади

Тошкентда ўтказилган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш — жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг устувор йўналиши” мавзуидаги икки кунлик халқаро конференция мамлакатимизда дунёнинг энг илғор тажрибалари инобатга олиниб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқароларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бир қисмига айланди.

Маълумки, истиқлол йилларида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган улкан ишлар рўёбга чиқарилди. Дунё ҳамжамиятининг тан олишича, юртимизда бугунги кунга келиб, инсоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-гуманитар ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза этишга қаратилган зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратилди.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган стратегик дастур жиноятга оид сиёсатга инсонпарварлик тамойилларини янада кенг татбиқ этиш, уни либераллаштириш бўйича суд-ҳуқуқ ислоҳотларига янгича туртки берди.
Зеро, одамларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари, энг аввало, яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари, қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслигини таъминлаш бу борада рўёбга чиқарилиши лозим бўлган долзарб вазифалардандир.
Халқаро анжуманда чет эллик экспертлар Ўзбекистонда мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, миллий қонунчиликка соҳадаги халқаро стандартларни жорий этиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини самарали ташкил этиш йўлида ташланаётган салмоқли қадамларга юқори баҳо бердилар.
Мамлакатимизда, шунингдек, суддан ташқари ҳимоя институтларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар шахс ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича суд механизмини сезиларли даражада тўлдиришга йўналтирилгандир. Бундай институтлар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — омбудсман муҳим ўрин эгаллайди.
Шунинг учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликка қатъий риоя этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинлигининг давлат томонидан муҳофаза қилиниши кафолатларини таъминлаш, давлат, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан уларни сўзсиз бажариш ва ҳурмат қилиш мақсадида 1995 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Олий Мажлис ҳузурида мазкур лавозим таъсис этилди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, республикамизда ушбу институтнинг ривожланиши суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш билан параллел равишда кечди. 19 йиллик фаолияти давомида Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи давлат органлари орасида ўз ўрнига эга бўлди.  
Бугунги кунда жамиятда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини таъминлаш суд ҳамда суддан ташқари органлар ўртасидаги мустаҳкам алоқалар, улар фаолиятини янада изчил мувофиқлаштириш, давлат ва жамоат тузилмалари ҳамкорлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Бинобарин, сўнгги йилларда жабҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштиришда суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, омбудсман институти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш диққат-эътиборда бўлаяпти. Зотан, БМТТДнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар йўналишидаги маслаҳатчиси Дин Готтерер қайд этганидек, “Судлар ҳуқуқ устуворлигини расмий амалга оширадилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятга оид қонунларни бузган шахсларни жазолаш орқали ҳуқуқ устуворлигини таъминлайдилар. Омбудсманлар эса ҳуқуқий давлат “соқчилари” бўлиб, улар қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқий процедуралар тўлиқ қўлланилсин, деган қатъий мақсад билан посбонлик қиладилар”.
Айни чоғда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан судлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлиги бир қатор йўналишларда амалга оширилаётир. Булар судда ишни адолатли кўриш бўйича ҳуқуқларни таъминлашга доир келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш, одил судлов соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга оид мониторинг тадқиқотларини ўтказиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш ва уларни халқаро мезонларга мувофиқлаштириш ҳамда ахборот-маърифий фаолиятни олиб боришдир.
Таъкидлаш лозимки, Парламент Омбудсмани, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва бошқа ташкилотлар билан имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув фуқаролар мурожаатларини самарали ҳал этиш ва келгусида инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишда муҳим воситага айланди.
Одил судлов ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик шарофати ўлароқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва чекланишига доир шикоятлар ҳал этилиб, суд қарорлари устидан протестлар киритилди, жойларга чиқиб бу борадаги ҳолат ўрганилди.
Одил судлов соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва олинган натижалар асосида давлат органларига тегишли қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар жўнатиш Омбудсман билан суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка яна бир мисолдир.
Охирги йилларда ўзаро ҳамкорлик амалиётида яна бир йўналиш пайдо бўлди. Яъни Олий суд Пленум қарорлари лойиҳаларини Омбудсманга жўнатмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил эса ушбу ҳужжатларни инсон ҳуқуқларига доир халқаро мезонларга мослигини ўрганади. Хусусан, Омбудсман суд томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти тўғрисидаги, суд томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш амалиёти тўғрисидаги, судлар томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари қўлланилиши тўғрисидаги ва бошқа қарорлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг бу борадаги таклиф ва фикрлари ушбу ҳужжатларни такомиллаштиришда инобатга олинди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан ҳимоя қилиниши даражасини ошириш нафақат суд фаолиятини янада яхшилаш ҳамда суд ислоҳотларини олиб бориш, балки фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланишни кенг таъминлаш билан ҳам боғлиқдир. Шу мақсадда Омбудсман биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Олий Суди билан ҳамкорликда ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги Координатори кўмагида семинарлар туркумини ўтказди. Омбудсман билан ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари ҳамкорлиги мавзусидаги бундай тадбирларда судьялар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар, “Хабеас корпус” механизми билан яқиндан таништирилди, ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш масалаларида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Амалиёт кўрсатмоқдаки, фуқароларнинг одил судлов соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашга оид мурожаатларини янада самарали ҳал этиш мақсадида Омбудсманнинг ҳуқуқий мақомини янада кучайтириш, инсон ҳуқуқлари йўналишида суд ва суддан ташқари тизимлар ҳамкорлигининг самарали йўлларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Хулоса ўрнида айтганда, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, жумладан, Омбудсманнинг суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш улар фаолиятида қонун устуворлиги принципига сўзсиз риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга қаратилган тизимни шакллантиришга хизмат қилади.

Сайёра РАШИДОВА,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР