Fурур, садоқат, фидойилик
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 24 Июнь 2014

Fурур, садоқат, фидойилик

олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари қалбидан мустаҳкам ўрин олган

Мамлакатимиз мустақилликка эришган кундан бошлаб, тинчлигимиз, осойишталигимиз, жамиятимиз барқарорлиги ҳамда тараққиётимизнинг муҳим кафолати сифатида ўзини намоён этадиган, сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган профессионал армияни шакллантиришга катта эътибор қаратилди.
Президентимиз раҳнамолигида Ватанимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қилишга қодир мудофаа тизими барпо этилди.
Албатта, бунинг туб мазмун-моҳиятида истиқлолимиз неъмати, унинг абадиятга дахлдор қудрати мужассам. Зеро, мустақиллик шарофати туфайли Ватанимизнинг ҳар бир фуқароси ўз орзу-истакларининг рўёбини кўриш, муносиб турмуш кечириш имконига эга бўлди, миллий анъана ҳамда қадриятларимиз қайта тикланди, аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, муқаддас қадамжолар обод қилинди. Дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни келажаги буюк давлат сифатида тан олди. Бугун мамлакатимиз эришаётган ютуқларга ҳавас қиладиганлар, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилаётганлар сафи кенг.
Энг қувончлиси, янгиланишлар, ўзгаришлар жараёни изчил давом этаяпти. Ҳозир қай бир шаҳар ёки қишлоқ ҳудудига борманг, улкан бунёдкорлик жараёнининг устидан чиқасиз — кўркам тураржой бинолари, ижтимоий инфратузилма объектлари, таълим даргоҳлари, спорт иншоотлари, меҳмонхоналар қад ростламоқда, боғу хиёбонлар ободонлаштирилиб, янги йўллар қурилмоқда. Ҳаммаси халқимиз учун, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш учун!
Шак-шубҳасиз, ана шундай ҳаёт барқарорлиги ва муаззамлигида миллий армиямиз улкан аҳамият касб этади.
Айтиш жоизки, Қуролли Кучларимизни шакллантириш жараёнида жиддий муаммолардан бири, бу — кадрлар масаласи эди. Ушбу долзарб масалани ҳал этиш мақсадида ҳарбий таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Бир қатор олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди. Хусусан, ҳозирги кунда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетидан профессионал, назарий ва амалий билимларни пухта эгаллаган юксак салоҳиятли офицер кадрлар етишиб чиқмоқда.
Бундан икки йил муқаддам Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультети ташкил этилган эди. Юқори интеллектуал салоҳиятга эга, тиббий хизматнинг юксак малакали офицерларини, резерв ва захирадаги офицерлар таркибини тайёрлаш, Қуролли Кучлар тиббий ходимларининг ҳарбий ва касбий тайёргарлик даражасини мунтазам ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш, махсус билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш мазкур факультетнинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Жорий йилдан эътиборан ушбу факультетнинг илк битирувчилари — ҳарбий тиббиёт офицерлари Қуролли Кучларимиз қўшинларига йўл олмоқда.
Умуман, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида Қуролли Кучларимиз учун барча йўналишда юқори малакали офицер кадрлар тайёрланаяпти. Ҳарбий таълим жараёнида энг сўнгги русумдаги ахборот-коммуникация технологиялари, моделлаштириш ва симуляция воситалари, компьютер тренажёрларидан кенг фойдаланилаётгани алоҳида эътиборга молик.
Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида битирувчиларга диплом ва офицерлик унвонларини топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали маросимларда ана шулар хусусида сўз юритилди. Тадбирларда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ота-оналар иштирок этди.
— Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг дастлабки битирувчиларидан бири эканимдан фахрланаман, — дейди тиббий хизмат лейтенанти Обиджон Жалолов. — Бу ерда олган билим ва маҳоратим хизмат фаолиятим давомида асқотади. Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман.
Жиззах олий ҳарбий авиация, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртлари, шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетида ҳам битирувчиларга диплом ва офицерлик унвонларини топшириш маросимлари кўтаринки руҳда ўтди.

Шавкат ОРТИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР