XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 10 Июнь 2014

Намунали ҳарбийлар оиласи

Пойтахтимизда “Намунали ҳарбийлар оиласи” анъанавий кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Юртимизда азал-азалдан оила муқаддас саналган. Унга нисбатан жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғини, тарбия ўчоғи, деган кўпдан-кўп таърифларнинг қўлланилиши ҳам ўзига хос маъно-мазмунга эга. Яъни ўғил-қизларимизнинг ҳаёт ҳақидаги илк қарашлари, яхшилик ва эзгулик, меҳр-оқибат, ор-номус каби олижаноб тушунчалар, урф-одат ҳамда анъаналаримизга бўлган ҳурмат туйғуси айнан шу масканда шаклланади. Одобли, ақл-идрокли, билимли, меҳнатсевар фарзанд эса нафақат ота-онанинг, балки бутун бир жамиятнинг бойлигидир.

Шу боис ҳам мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш, ёш оилаларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хусусан, замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, бу объектларда энг юксак талабларга ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай ижтимоий-маиший шароит, инфратузилмаларни яратиб бериш бўйича қабул қилинган дастурлар ана шу мақсадни кўзда тутади. Ҳозирги кунгача кўплаб ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг бу борадаги ғамхўрлиги натижасида барча қулайликларга эга шинам уй-жойлар ва бошқа зарур инфратузилма объектлари билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ўтказиб келинаётган “Намунали ҳарбийлар оиласи” кўрик-танловидан кўзланган асосий мақсад ҳам ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида миллий анъана ҳамда қадриятларни, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Танловнинг бу галги якуний босқичида 7 та оила иштирок этди. Улар таништирув, саҳна кўриниши, билимдонлар баҳси шартлари бўйича ўзаро беллашди. Ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, сержант Ихтиёр Икромов оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Кичик сержант Ҳамиджон Бекмуратов оиласи иккинчи, капитан Жаҳонгир Пармонов оиласи эса учинчи ўринга лойиқ, деб топилди.

ўолиб ва совриндорлар махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шавкат ОРТИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган