Қаршида эркаклар пойабзаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Қаршида эркаклар пойабзаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди Шомурот ШАРАПОВ олган суратлар.
  • 14 Февраль 2018

Қаршида эркаклар пойабзаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

 

Қарши шаҳридаги “Капитал премиум груп” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллий хом ашёдан эркаклар учун замонавий пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхона раҳбари Дилшод Муфтиллаевнинг таъкидлашича, энг сўнгги технологиялар асосида тайёрланаётган маҳсулотлар ўзининг сифати, рақобатдошлиги ва бежиримлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

— Хитойдан олиб келинган 400 минг АҚШ долларилик технологик ускуналар турфа хилдаги оёқ кийимлар ишлаб чиқариш имконини бераётир, — дейди у. — Шу боис эндиликда маҳсулотларимиз сафига турли моделдаги эркаклар оёқ кийимлари, шунингдек, спорт пойабзаллари ҳам қўшилди.

Таъкидлаш керакки, вилоятда чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилган мазкур лойиҳа туфайли 50 дан ортиқ иш ўринлари очилди. Яна бир муҳим жиҳати, Қашқадарёнинг чарм хом ашёсини тайёр маҳсулот ҳолида экспорт қилиш имконияти пайдо бўлди. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ, 

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn