Россиялик аёлни қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланади
Россиялик аёлни қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланади Суратни воқеага алоқаси йўқ.
  • 14 Февраль 2018

Россиялик аёлни қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланади

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ахборотига кўра, 2018 йил 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида рўй берган ёнғин пайтида Самарқанд вилоятилик ҳамюртимиз Нуриддин Қирғизов олов оғушида қолган уйни кўриб, у ердан кекса аёл – Россия фуқаросига ёрдам беришга ошиқди ва ўзи ҳам жароҳатланди.

Айни пайтда Қирғизовга тиббий ёрдам кўрсатилаяпти ва у Москва вилояти Пушкино шаҳридаги В.Розанов номли туман шифохонаси жонлантириш бўлимидан  травматология бўлимига ўтказилди. Уни элчихонанинг консуллик бўлими ходими бориб кўрди.

Бир аёлни ёнғиндан қутқариб қолишда қаҳрамонлик кўрсатган Нуриддин Қирғизов мукофотга тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Пушкино шаҳар маъмурияти хабарига асосланиб маълум қилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn