Оилавий корхона 193 кишининг бандлигини таъминлади
Оилавий корхона 193 кишининг бандлигини таъминлади Суратни воқеага алоқаси йўқ.
  • 14 Февраль 2018

Оилавий корхона 193 кишининг бандлигини таъминлади

Саккиз нафар чевар билан иш бошлаган “Чуст Ўктамжон сервис” оилавий корхонасига банкнинг 1,5 миллиард сўмлик кредити эвазига 100 дона сўнгги русумдаги тикув, бичув ва дазмоллаш ускуналари ўрнатилиши жамоа аъзолари сони 143 кишига етишига туртки бўлди. Ҳозир бу ерда болалар, аёллар ҳамда эркаклар учун трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. 

— Ўтган йилнинг декабрь ойида 36 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастлабки маҳсулотларимизни Россияга экспорт қилган эдик, — дейди Чуст туманида жойлашган мазкур корхона раҳбари Санобар Тожибоева. — Жорий йилда бу кўрсаткични 400 минг АҚШ долларига етказмоқчимиз. 

Яқинда туманнинг ўова қишлоғида корхона филиали очилиши билан яна 50 та меҳнат ўрни яратилиб, жами ишчилар сони 193 нафарга етди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn