Бир гектарлик автошоҳбекат
Бир гектарлик автошоҳбекат Суратни воқеага алоқаси йўқ.
  • 14 Февраль 2018

Бир гектарлик автошоҳбекат

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан бунёд этилган янги автошоҳбекат минглаб йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратди.

— Иш юзасидан Бухоро шаҳрига тез-тез келиб тураман, — дейди Ғиждувон туманида яшовчи Шуҳрат Ғаниев. — Илгари М-37 автомобиль йўли ёқасидаги тирбандлик, тартибсизликни кўриб, роса хуноб бўлардик. Энди эса ушбу бекат орқали манзилимизга бехавотир етиб олаяпмиз.

Салкам бир гектар майдонни эгаллаган автошоҳбекатда 21 йўналиш бўйича қатновлар йўлга қўйилган.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn