Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги замонавий йўлўтказгич қурилиши жадал давом этмоқда (фоторепортаж)
Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги замонавий йўлўтказгич қурилиши жадал давом этмоқда (фоторепортаж) Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.
  • 14 Февраль 2018

Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги замонавий йўлўтказгич қурилиши жадал давом этмоқда (фоторепортаж)

Шу кунларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги замонавий йўлўтказгич қурилиши жадал давом этмоқда. 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” корхонаси томонидан бунёд этилаётган мазкур кўприкдан автомобиллар 6 та қатор бўйлаб ҳаракатланади. 

Яқинда Президентимиз танишган мазкур объект қурилиш ишларига 30 дан ортиқ техника воситалари, 200 дан зиёд малакали ишчи-ходимлар жалб қилинган. 

Қишнинг ёғин-сочинли кунларига қарамай кўприк қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Буни фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев камерага муҳрлаган қуйидаги суратлар ҳам кўрсатиб турибди.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn