Тўққизта қишлоқ аҳолиси ҳаётида биринчи бор электр нуридан баҳраманд бўлади
Тўққизта қишлоқ аҳолиси ҳаётида биринчи бор электр нуридан баҳраманд бўлади Фото: news.tj
  • 14 Февраль 2018

Тўққизта қишлоқ аҳолиси ҳаётида биринчи бор электр нуридан баҳраманд бўлади

Кореянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги(KOICA) томонидан Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳридаги Ромит тоғ дарасида яшовчи аҳоли учун электр энергияси тармоқларини қуриш ва тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш учун 6 миллион АҚШ доллари ажратилади. 

Бу борадаги тегишли протокол бугун ушбу давлат энергетика ва сув ресурслари вазирлиги, Ваҳдат шаҳри маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари билан агентлик мутасаддилари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда имзоланди, дейилади “АР” хабарида. Ушбу маблағ беғараз тақдим этилади. 

Лойиҳа Пичеф, Коку, Девдара, Новаки поён, Новаки боло, Пушандоч, Вистан ва Дашти мазор қишлоқларида амалга оширилади.

“Ушбу қишлоқлар аҳолиси ҳаёти давомида биринчи бор электр энергияси ва замонавий тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади”, — дейилади хабарда.

Вазирлик томонидан билдирилишича, лойиҳа доирасида битта 110/10 киловаттлик нимстанция қурилади ва 50 километрдан ортиқ масофага электр узатиш линиялари тортилади, трансформаторлар, электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий тизими ўрнатилади, шунингдек, тиббий пункт ишга туширилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn