“Каттақўрғон пахта тозалаш”АЖдаги портлаш икки кишининг умрига зомин бўлди
“Каттақўрғон пахта тозалаш”АЖдаги портлаш икки кишининг умрига зомин бўлди Фото: kun.uz
  • 14 Февраль 2018

“Каттақўрғон пахта тозалаш”АЖдаги портлаш икки кишининг умрига зомин бўлди

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖда портлаш содир бўлди.

Портлаш корхонанинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган. Натижада бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан тарқатилган хабарга кўра, фожиа оқибатида “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ишчилари А. Хўджаев ва А. Арзиқуловлар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn