Ўзбекистонда биринчи марта тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунаси олиб келинди
  • 14 Февраль 2018

Ўзбекистонда биринчи марта тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунаси олиб келинди

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси ташаббуси билан калибрлаш ва синов ускуналарни ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш дастури доирасида тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунасини харид қилди. Ҳозирги кунга қадар мазкур давлат корхонаси қиёслаш калибрлаш имкониятига эга эмас эди.

Тахограф — тезликни, иш тартибини, ҳайдовчилар ва экипажни дам олиш учун мўлжалланган, автотранспорт бортида ишлайдиган воситаларда назорат мосламаси вазифасини бажаради.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг  транспорт воситаларни аналогли, электронли ва рақамли тахографларни текшириш ва калибрлашда вақтни ҳамда ҳаракатни ўлчаш соҳасида метрологик назоратни таъминлаш имконияти яратилди. 

Эндиликда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асраш, ёқилғи сарфининг тўғри ва оқилона ҳисобини олиб бориш, шунингдек, умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади.

Институт мутахассислари Литва Республикасининг Кунас шаҳрида “Детагама” ЁАЖда “Тахографларни текшириш ва калибрлаш” курсида малакасини ошириб (аналогли, электронли ва рақамли) тахографларни текшириш ва калибрлашда сертификатга эга бўлишди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn