«Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда
«Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда Фото: afisha.uz
  • 13 Февраль 2018

«Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳақда Адлия вазирлигинг телегпамдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар тарқатди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn