Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси ишдан олинди
  • 13 Февраль 2018

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси ишдан олинди

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинди.

Маълум қилинишича, эндиликда қўмитага Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланган. Бухоро вилоятининг собиқ прокурори бўлган Муротжон Азимов 2016 йилнинг сентябрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ўринбосар этиб тайинланганди.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Дўсанов ўрнига Божхона қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.

Муиджон Тоҳирийнинг қаерга ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn