Кореяда ишлаб қайтганлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари сўралмоқда. Акс ҳолда...
  • 13 Февраль 2018

Кореяда ишлаб қайтганлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари сўралмоқда. Акс ҳолда...

 

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни агентликка келишларини сўрамоқда.

“Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар билан Агентлик ўртасида имзоланган хизмат кўрсатиш шартномаларида фуқаролар Корея иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунлангандан сўнг, 10 (ўн) иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиб келиши ва 30 (ўттиз календарь куни ичида “ўз юртига қайтган шахс” сифатида рўйхатга олиниш учун Агентликка келиши шартлиги белгиланган”, дейилади Агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берилган эълонда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган бўлсада, Агентликка келиб рўйхатдан ўтмаган фуқароларни Агентликда рўйхатдан ўтишини, акс ҳолда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима қўлланилиши маълум қилинган.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn