Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгрeсси делегацияси билан учрашув
Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгрeсси делегацияси билан учрашув Фото: mfa.uz
  • 13 Февраль 2018

Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгрeсси делегацияси билан учрашув

 

2018 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси президенти, таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Лев Леваев бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Делегация таркибидан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Борис Кандов, Россия Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Яков Левиев ва бошқалар ўрин олган.

Суҳбатда Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, халқларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги узоқ тарихга эга бўлиб, кўп асрлар илгари ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яҳудий жамоалари пайдо бўлган даврга бориб тақалади. Асрлар давомида Бухоро яҳудийлари тинчлик ва тотувликда яшаб, ўзбек заминида ўз Ватанларини топдилар.

Исроил, АҚШ ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилаётган асли ўзбекистонлик яҳудийлар мамлакатимиз билан алоқаларини узмасдан, ўзбек халқига самимий ва чуқур ҳурмат ҳиссини сақлаётганлиги юртимизда юқори баҳоланади. Бу эса, ўз навбатида, халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва алоқаларни кенгайтириш имконини яратади.

Турли даражалардаги ўзаро алмашинувларга доир масалаларни муҳокама қилиш чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 февралда кучга кирган Фармонига мувофиқ Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш тўғрисидаги низомини Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси делегацияси мамнуният билан қайд этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn