Беш мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади
  • 13 Февраль 2018

Беш мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

Андижонда туркиялик тадбиркор Али Ваклоннинг мева уруғчилиги бўйича ўзаро ҳамкорлик юзасидан киритган лойиҳалари муҳокама қилинди.

— Биз тақдим этаётган бизнес-режа мақсади келгусида уруғчилик институтини яратиш ҳамда Ўзбекистонни бу соҳада экспортчи мамлакатлар қаторига қўшишдан иборат, — дейди А. Ваклон. — Шунингдек, меваларни табиий равишда қуритиш ва хорижлик истеъмолчиларга тақдим этиш, қадоқлаш, кўчат етиштириш каби йўналишларда ҳам фаолият юритмоқчимиз. Қўрғонтепа ҳамда Жалақудуқ туманларида 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз. Ўзаро келишувга биноан, жорий йилнинг ўзида битта завод фойдаланишга топширилади.

Андижонда ўтган йили 2 миллион 830 минг тонна мева-сабзавот, 240 минг тонна пахта ва 2110 тонна пилла хом ашёси етиштирилиб, қайта ишланиб хорижлик буюртмачиларга етказиб берилди. Вилоятга 34 та чет эл сармояси иштирокидаги корхона жалб этилиши натижасида уларнинг сони 180 тага етди.

Саминжон ҲУСАНОВ /«Халқ сўзи»/

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn