Балиқчидаги “Болалар дунёси” нодавлат МТМ биринчи тарбияланувчиларни қабул қилди
Балиқчидаги “Болалар дунёси” нодавлат МТМ биринчи тарбияланувчиларни қабул қилди Суратни воқеага алоқаси йўқ.
  • 13 Февраль 2018

Балиқчидаги “Болалар дунёси” нодавлат МТМ биринчи тарбияланувчиларни қабул қилди

Балиқчи туманидаги “Болалар дунёси” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасига 60 нафар кичкинтой қабул қилинди. Улар бу ерда уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим олишаяпти.

— Биз учун бу айни муддао бўлди, — дейди Ўрмонбек маҳалласида истиқомат қилувчи Моҳира Неъматова. — Энди набираларимни шу боғчага олиб бораяпман.

Тадбиркор Дилфузахон Саримсоқова томонидан фаолияти йўлга қўйилиб, Ўрмонбек, Бўстон, Хўжаобод ҳамда Мирзааҳмедов номидаги маҳаллалар аҳолиси фарзандларига хизмат кўрсатаётган мазкур хусусий боғчада 18 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Бу ерга Олтинкўл, Шаҳрихон, Улуғнор каби чегарадош туманлардан ҳам ўғил-қизларини етаклаб келаётганлар сони ортиб бормоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ /«Халқ сўзи»/

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn