Жарима беш баробар камайтирилди
  • 13 Февраль 2018

Жарима беш баробар камайтирилди

Чорвадор маҳалласида яшовчи Дилмурод Бобожонов Мажбурий ижро бюросининг Чиноз тумани бўлимидан келган талабномани ўқиб ҳайрон қолди. Энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима тўлаши лозим! Бирор марта огоҳлантириш олмаганига ишонч ҳосил қилиб, суд чиқарган бу қарордан ажабланди...

Гап шундаки, бундан олти ой муқаддам хавфсизлик камарини тақмай автомобилни бошқаргани учун ҳайдовчини йўл-патруль хизмати ходими тўхтатиб, расмиятчилик учун, деб қайднома тўлдирган эди. Битта имзо билан иш битганидан хурсанд бўлган Дилмуроднинг қувончи қимматга тушди.

Белгиланган жарима миқдоридан норози бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чиноз туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Масала белгиланган тартибда кўриб чиқилгач, жарима беш баробар камайтирилди. Айбдорларга нисбатан чора кўрилиши юзасидан мутасаддиларга таклиф киритилди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ /«Халқ сўзи»/

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn