Пастдарғомда тураржой биносида портлаш оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди
  • 13 Февраль 2018

Пастдарғомда тураржой биносида портлаш оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 11 февраль соат 06.30ларда Мустақиллик кўчасида яшаган, пенсионер А. Абдуллаеванинг уйида меҳмонда бўлган, укаси, Иштихон туманида яшовчи Р. Примов хонадаги электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолиши оқибатида, газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижа уйнинг деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталари ағдарилиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан хабар қилинишича, Р. Примов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шу хонада ухлаб ётган А. Абдуллаева ҳамда у бирга яшаган вояга етмаган 3 нафар набираси, Иштихон туманида яшаган синглиси М. Примова ҳамда унинг қизи Ю. Ваҳобова девор ва бетон плиталари  тагида қолиб, воқеа жойида вафот этган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn