Чиройли рақамларни эҳтиёт қилинг ёхуд Самарқандда “миллионер” автомобиль рақамлари ўғирлаб кетилаяпти
  • 12 Февраль 2018

Чиройли рақамларни эҳтиёт қилинг ёхуд Самарқандда “миллионер” автомобиль рақамлари ўғирлаб кетилаяпти

Самарқанд вилоятида автомобиль давлат рақамларини ўғирлаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилаётган фирибгарлар гуруҳи пайдо бўлди. Товламачилар бундай “хизмат” учун 5 АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилаяпти.

Бу ҳақда бир қатор маҳаллий интернет нашрлари баъзи ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқатилди. Жумладан, "Uznews.uz" интернет нашри таҳририятига ана шундай қинғир ишдан азият чеккан Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро мурожаат қилган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у 12 февраль куни ўз уйидан унча узоқ бўлмаган жойда қолдирган “Ласетти” русумидаги автомашинасида давлат рақамлари йўқлиги, уловининг ён қисмида қирилган жойлар пайдо бўлганини пайқаб қолади. Бундан ташқари, олд ойнаси томонда “Qiwi-ҳамён” орқали 5 АҚШ доллари тўлаши шартлиги тўғрисидаги хат қолдирилганини кўради. 

Хатнинг мазмуни:

 “Ўз автомобилингиз рақамини қайтариб олишни истасангиз, қуйидагиларни бажаринг:

* +77762599592 QIWI-электрон ҳамёнига 5 $( доллар, сўм ҳам рубль ҳам эмас) юборинг. Буни Ўзбекистондаги хоҳлаган банкда амалга ошириш мумкин.

* Жўнатишингиз билан “@urustama” телеграм манзили ёки “Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.” электрон почтасига ёзинг.

Агар буларнинг барчасини қилсангиз давлат инспекцияси, ДАН, милицияга ариза ташлашингизга кетадиган жуда кўп вақт ва кучингизни тежаган бўласиз.

Бундай ноқулайлик учун узр сўраймиз. Пулингизнинг ярми хайрли ишлар(меҳрибонлик уйлари, кам таъминланганлар, етимхоналар)га сарфланади”. 

Ўғрилар эса ушбу тўлов амалга оширилгандан сўнг бир сутка давомида давлат рақами қолдириб кетилган аниқ манзилни юборишни ваъда беришган.

Манбага кўра, охирги пайтда Самарқандда автомобиль давлат рақамларини ўғирлаш билан боғлиқ 30 та ҳолат кузатилган. 

Айни пайтда вилоятдаги мухбиримиз ушбу вазиятни ўрганишга киришган. Унинг тўлиқ натижалари билан яқин соатларда бохабар қиламиз.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn