Хорижлик ижодкорлар нега ҳайратланишди?
  • 20 Январь 2018

Хорижлик ижодкорлар нега ҳайратланишди?

Сўлим Лаби Ҳовуз, Пойи Калон мажмуи, қадимий Арк, Сомонийлар мақбараси Бухорога ижодий сафар билан келган Исроил давлатининг “9-канал”  телеканали вакилларини ҳайратга солди.

— Бухоро шаҳрида илк бор бўлишим, — дейди ижодий гуруҳ аъзоси Игорь Шнейдерман. — Бу ердаги қадимий ёдгорликлар чинакам мўъжиза. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига оид ҳужжатли фильм тайёрлаб, уни телеканалимиз орқали намойиш этишни дилимизга тугдик. Бу исроилликларнинг юртингизга бўлган қизиқишини янада кучайтиради, албатта.

Айтиш жоизки, мазкур телеканалнинг аудиторияси кенг бўлиб, у ўз кўрсатувларини рус тилида эфирга узатади. 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn