Пахтаободлик ёшлар учун туҳфа
Пахтаободлик ёшлар учун туҳфа Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати
  • 20 Январь 2018

Пахтаободлик ёшлар учун туҳфа

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган таъсис қурултойида юртимизда 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан туман ва шаҳарларда фаолияти тўхтатиладиган коллежлар биносини Ёшлар иттифоқига ўтказиш таклифи билдирилган эди.

Ушбу кўрсатма ижроси доирасида Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида “Ёшлар маркази” ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, бу ерда бевосита ёшлар масалалари билан шуғулланувчи бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳам иш бошлади. Шунингдек, спорт, чет тилларини ўргатиш ҳамда касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилди. Марказ қошидаги тикувчилик цехида эса 10 кишининг бандлиги таъминланди.

Маросим доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар иттифоқи Кенгаши раисини, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раисларини ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳри, Андижон, Балиқчи, Пахтаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари кенгашлари раисларига “Spark” автомашиналари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин--қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева қатнашди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn