Фожианинг яна бир сабаби айтилди
  • 19 Январь 2018

Фожианинг яна бир сабаби айтилди

Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида автобусда рўй берган ёнғинда йўловчиларнинг ҳалок бўлишига термик(иссиқликдан) куйиш сабаб эканлиги маълум қилинди. 

Бу ҳақида Актюбинск вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев айтиб ўтди.

“Туни билан ишлаб чиқдик, ўлим сабабини аниқлаш мақсадида жасадларни аутопсия қилдик. Паталогоанатомик текширувлар шуни кўрсатдики, одамлар бўғилишдан эмас, балки термик куйиш оқибатида ҳалок бўлишган. Биз ўз ишимизни якунладик. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишни давом эттириши керак”, — деди у. 

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn