Япониялик сайёҳ ҳайрати
  • 17 Январь 2018

Япониялик сайёҳ ҳайрати

Хоразмга Кунчиқар юртдан бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди.

— Денгиз соҳилларидаги имкониятлари билан туристларни жалб этадиган мамлакатларга қиш фаслида саёҳат қилиб бўлмайди, — дейди япониялик меҳмон Акио Кубо. — Ўзбекистонда эса йилнинг тўрт фаслида ҳам томоша қиладиган ва дам оладиган гўзал масканлар, бетакрор тарихий ёдгорликлар бор. Саёҳатимизни қадимий Хивага режалаштирганимиз ҳам бежиз эмас. Чунки бу шаҳарда  ташкил қилинаётган ранг-баранг томошалар, савдо ярмаркаларидаги ҳунармандчилик маҳсулотлари ва сархил ноз-неъматлар, кўчаю хиёбонларнинг безатилиши, “Ичан-Қалъа”даги осориатиқалар бизга бир олам қувонч, унутилмас таассуротлар ҳадя этди. Шаҳар марказида фарзандлари билан сайр қилиб юрган одамларнинг юз-кўзидан мамнунлик ҳисси яққол сезилиб турибди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда Хоразм вилоятига 900 минг нафарга яқин сайёҳлар ташриф буюрди.

Одилбек ОДАМБОЕВ,

 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn