XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 30 Май 2014

Сиёсий модернизация жараёнлари ва ОАВ

Миллий матбуот марказида сиёсий модернизация жараёнларида ОАВ олдида турган муҳим вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

 

 

 

Бир қатор манфаатдор ташкилотлар томонидан уюштирилган мазкур тадбирда мамлакатимизда рўёбга чиқарилаётган сиёсий модернизация жараёнларида ОАВнинг масъулиятини ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, ҳокимият ҳамда жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Эътироф этилганидек, юртимизда жамият ҳаётини демократлаштириш ва модернизациялаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бунда, шубҳасиз, қонунчилик замон талаблари асосида тобора такомиллаштириб борилаётгани ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Хусусан, жорий йилда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун қабул қилингани давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштириш, “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилидан кўзланган мақсадларни изчиллик билан рўёбга чиқаришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, шу йилнинг 6 майида эълон қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам, мазмун-моҳиятига кўра, ушбу мақсадларга қаратилган. Мазкур Қонун давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат органларининг фаолияти ҳамда мамлакатимизда рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳолининг хабардорлиги самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Бу эса олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида яна бир тарихий қадам ташланганлигидан далолатдир.

Давра суҳбатида сиёсий модернизация жараёнларининг ҳуқуқий асоси, ушбу жараёнларда ОАВ олдида турган долзарб вазифалар ҳамда уларнинг бу борадаги ўрни ва аҳамияти хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. Айни чоғда сиёсий модернизация жараёнларида журналистларнинг масъулиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган