Байрам тадбирлари давом этмоқда
  • 12 Декабрь 2017

Байрам тадбирлари давом этмоқда

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди.

Ана шу қутлуғ айём муносабати билан Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг очиқ майдонида ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун байрам сайли ташкил этилди.

Тадбир доирасида қишлоқ ҳўжалиги ва қандолатчилик махсулотлари ярмаркаси ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида расм чизиш, шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг концерт залида катталар ўртасида Марказий ҳарбий спорт клубининг армрестлинг бўйича очиқ биринчилиги ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Мудофаа вазири, генерал-майор А. Азизов мамлакатимиз эришаётган ютуқ ҳамда марраларда Конституциямиздаги принциплар, қоида ва нормалар мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига байрамона кайфият улашди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn